Маълумки, дон – халқимиз ризқ-рўзи, фаровонлик омили саналади. Халқимиз нон ва нон маҳулотларини кўп истеъмол қиладиган давлатлар қаторига киради. Ўзбек дастурхонининг бош безаги ҳам нон ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда ғалла етиштириш, ғалла майдонларини озиқлантириш, бу борадаги агротехник тадбирларни кечиктирмай олиб боришга катта эътибор каратилган. 2024 йил ҳосили учун экилиши режалаштирилаётган бошоқли дон экинларини экиш қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалар сирасига кириши ҳам шундан.
Бугун туманнинг “Охун Бобоев” ММТП ҳудудидаги “Турсунпўлатов Комилжон” фермер хўжалигага қарашли 4 гектар очиқ майдонда 2024 йил ҳосили учун ғалла уруғи экиш чора-тадбирлари юзасида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадаор ташкилотлар вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва механизаторлар ҳамда узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги тизимида меҳнат қилган нуроний оқсақоллар иштирок этишди.
Семинарда янги пневматик ғалла экиш сеялкасининг афзалликлари, қулайликлари хусусан, деҳқон қўл меҳнатини енгиллаштиришга хизмат қилиши, дон экишда сарф-харажаатларнинг қисқариши ҳақида сўз борди.
Шунингдек, 2024 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари бугун ерга сочилган ғалланинг "Ғозғон элита" навини экишнинг афзалликлари илмий жиҳатдан семинар иштирокчиларига тушунтириб берилди.
Бундан ташқари, мавсумига тайёргарлик кўриш, сифатли қилиб, конверт усулида ерга ер қўшган ҳолда ер тайёрлаш ва экиш ишларини талаб даражасида амалга ошириш тўғрисида сўз борди. Шунингдек, экилган ғалла майдонларини суғоришдаги мавжуд тартибларни амалга ошириш, дон экиш сеялкалари афзалликлари ҳақида ҳам сўз юритилди. Ғалла экишга киришиш олдидан майдон бошида эҳсон учун қўй сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Маълумот учун, бу йил туманимизда жами 4872 гектар ер майдонига ғалла уруғи экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 1016 гектари очиқ майдонга, 3856 гектари ғўза орасига экилади.