Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ҚАНДАЙ ЎТДИ

yangiliklar / murojaatlar 30-авг, 17:329 249
Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида бугун Халқ қабулхонаси ҳовлисида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда Халқ қабулхонаси мудири Асадулла Насруллаев ҳам иштирок этди.
Ўтказилган қабулда 140 нафар фуқаронинг турли масалалардаги хусусан, ижтимоий ёрдам, инфратузилмалар, кадастр, ичимлик суви таъминоти, тиббий хизмат, бандлик ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, жойида 71 та масалага ижобий ечим топилди. Хусусан, туманнинг Пахтаобод маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаро Зулхумор Турсунова фарзандларига мактаб формалари ва ўқув қуроллари олишда ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. 

Қабул давомида яна эҳтиёжманд 10 та оила фарзандларига мактаб формалари ҳамда ўқув қуроллари олиб бериладиган бўлди. Шунингдек, 2 нафар фуқаронинг саломатлигини тиклаш масаласида қилган мурожаатлари ҳам жойида ечим топиб, бугуннинг ўзида тиббиёт бирлашмасига статционар шаклда даволаш учун юборилди. 

Туманнинг Барака маҳаллласида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро Назокат Караманованинг газ баллони олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, фуқарога маиший газ баллони ажартиладиган бўлди. 13 нафар фуқароларнинг ижтимоий нафақа бўйича қилган мурожаатлари жойида ечимини топди. Қабулда фуқаролар ўз талаб, таклиф ва мурожаатлари билан иштирок этишди. 

Ўтказилаётган бундай учрашувлардан мақсад халқ ичига кириб бориш ва фуқароларни рози қилишдан иборат. 

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР