Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Актамали Бешимқуловнинг туман аҳолисига мурожаати

yangiliklar / murojaatlar 08-ноя, 13:309 1 232
Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Актамали Бешимқуловнинг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва жиноятчиликни камайтириш бўйича маҳалла фаолларига
МУРОЖААТНОМАСИ 
Ассалому алайкум ҳурматли фаоллар!
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.
Рухсат берсангиз мен ўзимга бириктирилган 3-сектор худудларини Ижтимоий-Иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йил 10 ойи давомида бажарилган ишлар ва йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида ўз мурожаатимни элон қилсам.
Менга бириктирилган Чироқчи тумани 3-сектори худудида 14 та маҳалла, 9 978 та хонадон, 13 804 та оила ва 58 609 нафар аҳоли яшайди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Фарғона, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига ташрифларида ва тадбиркорлар кунида берган топшириқ ва кўрсатмаларида, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш ҳисобига ташқи миграцияни камайтириш, айнан маҳаллада жиноятларни жиловлаш, аҳолининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича топшириқлар бериб келмоқда. 
Бугун мен Чироқчи туман 3-сектор раҳбари Бешимқулов Актамали Бекташевич берилган топшриқлар ижросини тулақонли бажариш мақсадида, сектор худудида қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўламини кенгайтириш, саноат, туризм, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ҳамда туман худудида жиноятчиликни жиловлаш бўйича йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифаларни белгилаб олдим.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Мен рахбарлик қилаётган 3-сектор маҳаллаларда маҳалла бешлиги билан 2023 йил январ ойида хонадонбой ўрганиш давомида ҳисоб-китобларга кўра 2008 нафар ишсизлар аниқланган эди ушбу иш билан банд бўлмаган аҳолининг 
  • 630 нафари Аёллар дафтари рўйхатига киритилганлар
  • 15 нафари Темир дафтар рўйхатида бўлган оилаларнинг ишсиз аъзолари
  • 485 нафри Ёшлар дафтарига киритилган ишсиз ёшлар
  • 340 нафари Ҳорижий миграциядан қайтган фуқаролар
  • 565 нафари жорий йилда мактабни тамомлаб мехнат бозорига кириб келадиган ёшлар
Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсам
2023 йилда сектор худудида жолйшган умумий ўрта таълим матабларини 852 нафар битирувчи ёшлар тамомлаган бўлса уларнинг 287 нфари ёки 33.68 % олий таълим муассасалари ва профиссионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган ва 565 нафарининг бандлигини таъминлаш режа қилиб олинган эди.
2023 йил 10 ойи давомида юқоридаги 2008 нафар ишсизлардан 1957 нафарининг ёки 97.5 % қуйидаги йўналишларда бандлиги таъминланди.
  • 71 нафари Дойимий иш ўринларига жойлаштирилди.
  • 88 нафарининг меҳнат қуроли ва субсидия ажратиб бериш орқали бандлиги таъминланди.
  • 991 нафарининг тадбиркорлик учун имтиёзи кредитлар бериш орқали бандлиги таъминланди.
  • 343 нафарининг ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашиш орқали
  • 52 нафарининг кабс-ҳунарга ўқитиш орқали
  • 404 нафарининг дехқон хужалиги учун ер ажратиб бериш орқали ва 
  • 2 нафарининг 2023 йилда ишга туширилган инветецион лойиҳалар ҳисобидан бандлиги таъминланди.
Хатлов давомида аниқланган 2008 нафар ишсизлардан 57 нафари ёки 2.5 % фоизининг бандлиги таъминланмасдан қолмоқда.
       Ушбу 57 нафар ишсиз фуқароларнинг қуйидаги йўналишларда ббандлигини таъминлашни режалаштирганмиз.
  • 2 нафарининг 2023 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган инветецион лойиҳалар ҳисобидан
  • 33 нафарининг Тадбиркорлик қилишига кўмаклашиш ва имтиёзли кредитлар ажратиш орқали
  • 10 нафаринг Дехқон хужалиги учун ажратилаётган ерларни ажратилишида кўмаклашиш орқали ва 
  • 9 нафарига Асбоб-ускуна меҳнат қуролини ажратиб ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашиш орқали бандлиги таъминланади.
маҳаллаларда маҳалла бешлиги билан хонадонбой ўрганиш давомида ҳисоб-китобларга кўра ҳозирги кунда 2 122 нафар ёки умумий сектор аҳолисининг 3,6 фоиз фуқаролар турли мақсадлар билан хорижий мамлакатларга чиқиб кетганлиги аниқланди.
Маьлумот учун,
1909 нафар эркаклар 213 нафар аёлларни ташкил қилади.       Таҳлилларга кўра чет мамлакатларга чиқиб кетганларнинг 1988 нафари ёки   93.6 % ишлаш мақсадида, 21 нафари 0,9 % ўқиш мақсадида ва қолган 113 нафар  бошқа мақсадларда чиқиб кетган. 
Шу сабабли биринчи асосий вазифамиз, янги иш ўринлари яратиш ҳисобига ташқи миграцияни камайтиришдир.
Маьлумот учун;                
Жорий йил давомида хорижий мамлакатларга чиқиб кетган                фуқароларимиздан 340 нафари яшаш манзилларига қайтган бўлиб улар билан мониторинг ишлари олиб борилган ҳамда 298 нафари ёки 87.6 % бандлигини таъминланишига эришилган.  
 Йил якунига қадар 650 нафар мигрантлар қайтиши кутилмоқда, шундан 210 нафари меҳнат бозорига кириб келувчилардир.

Ушбу ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш ҳамда фуқароларни камбағалликдан чиқариш вазифаси турибди.
Шунинг учун имкониятлардан келиб чиқиб, сектор худудида ҳозирда Дехқон хужалиги  учун ажратилиб Аукцион савдода турган Қахрамон МФЙ худудида 6 гектар, Буронжуз МФЙ худудида 4 гектар, Сохил МФЙ худудида 1 гектар ва Олмазор МФЙда 4 гектар жами 15 гектар ер майдонларини 75 нафар фуқароларга ажратиб бериш орқали бандлигини таъминлаш ҳамда "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури, "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш" дастури, "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш" дастури "Ҳунармандчиликни ривожлантириш" дастури ва Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида имтиёзли кредит ажратиб бериш орқали яна 157 нафар фуқаролнинг бандлиги таъминланиб даромади кенгайтирилади, хорижий далатларга ишлаш учун кетадиган ишсизларга мамлакатимизда ишлаб даромат топиши учун шарт-шароит яратиб берилади ва яшаш шароитини яхшилашга эришилади.
Бундан ташқари йил якунига қадар  худудларда ишга туширилиши режалаштирилаётган 26 та лойиҳаларни молиялаштириш ва банк кредитлари ажратиб бериш орқали яна 41 нфар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади.
Хурматли фаоллар иш фаолиятим давомида асосий эътиборни, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда бандлиги таьминланмаган ишсиз фуқаролар билан “маҳаллабай” ва “фуқорабай” ишлашда сектор фаолиятини янгича усулда ташкил қилишга қаратмоқдаман.
Бугунги кунда сектордаги “Темир дафтар”да мавжуд оилалар сони 23 тани ташкил қилади. Бугунги кун ҳолатида, жорий йил бошидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 250-сонли қарори талабига кўра 1 нафар “Темир дафтар” рўйхатида бўлган Сохил МФЙда яшовчи фуқаро Эшназарова Жонгулга хомийлдик маблағлари ҳисобидан 5 хонали уй қуриб берилмоқда.
Бундан ташқари “Темир дафтар” рўйхатига киритилган 8 нафар фуқароларга 41 миллион сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.
23 нафар оилаларга 14 миллион сўмлик озиқ-овқат махсулотлари, 2 миллион сўмлик кумир махсулотлари етказиб берилди.
“Ёшлар дафтар” юритиш бўйича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги ПҚ-92-сон Қарори ижроси бўйича 3-секторда 2023 10 ойи давомида ёшлар дафтарга  774 нафар ёшлар киритилган ва ушбу ёшларнинг 439 нафари   бугунги кунга қадар муаммолари ҳал этилиб ёшлар дафтари рўйхатидан чиқарилди ва уларга 319 миллион  163 минг 660 сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан;
1
Дойимий иш ўрнига жойлаштирилди.
1 нафар
2
Субсидия асосида 19 миллион 400 минг сўмлик мехнат қуроллари ва асбоб-ускуна олиб берилди 
11 нафар 
3
61 миллион 300 минг сўмлик тўлов контрактлари тўлаб берилди 
26 нафарига 
4
25 миллион сўмлик даволаниш харажатлари қоплаб берилди 
нафарига 
5
СЧР тўлови тўлаб берилди  5 778 660 сўмлик 
нфафарига 
6
Паспорт тўлови тўлаб берилди 300 минг сўмлик 
1
Нафарига 
7
Ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашилди 
265
Нафарига 
8
Муддатли харбий хизматга жунатилди 
2
нафари
9
Бошқа ёрдамлар кўрсатилди 
127
Нафари 
Хозирги кунда “Ёшлар дафтарида” 335 нафар ёшлар қолмоқда. Бу ёшлар 2023 йил якунига қадар қуйидаги йўналишлар орқали амалий ёрдамлар кўрсатилиб дафтардан чиқарилиш режалаштирилган.
1
Тўлов контрактини тўлашда амалий ёрдам берилади
74 нафарига 
2
Даволаниш харажатларини қоплаб берилади 
25
нафарига 
3
Сафарбарлик чақирув  тўловлари тўлаб  берилади  
6
нафарига 
4
Тадбиркорликка ва касб-ҳунарга     ўқитилади 
4
нафари
5
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун тўлови қоплаб берилади.
1
Нафарига 
6
Субсидия асосида Асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилади. 
32
Нафарига 
7
Бир мартталик моддий ёрдам сўраганлар 
6
8
Бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилади 
187
нафарига
 “Аёллар дафтари” бўйича, 2023 йили январ ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ВМ-145-сонли қарорига асосан 1293 нфар хотин-қизлар Аёллар дафтари рўйхатига киритилган. Бу йўналишда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
1
1.1 Ижтимоий ҳимояга мухтож ишсиз аёллар 575 нафарининг бандлиги таъминланди. 8 нафари дойимий иш ўринларига, 441 нафари мавсумий ва жамоат ишларига, 67 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 5 нафарига субсидия ажратилди 53 нафари ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашилди ва 13 нафарига бошқа турдаги озиқ-овқат ёрдамлари кўрсатилди. 55 нафари бола тарбиясида қолмоқда.
       630 та
2
2.Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эхтиёжманд хотин қизлар; Ушбу хотин қизларнинг 70 нафарига 432 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар олиб берилди. тасига имтиёзли кредитлар олиб берилди
70 та
3
3. Боқувчисини йўқотган эхтиёжман хотин-қизлар; Ушбу хотин-қизларнинг 162 нафарига ҳар бирига 1 миллион 200 минг сўмдан жами 194 миллион 400 минг бир мартталик моддий ёрдам ажратилди, 145 нафарига тиббий ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.
307 та 
4
3.1 Боқувчисини йўқотган эхтиёжман хотин-қизлар уй-жойи таъмирланадиганлари; Ушбу хотин-қизларнинг 3 нафарининг уй-жойи ҳомийлар маблағлари ҳисобидан таъмирлашга кўмаклашилди, 2 нафарига туман “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан уй-жой таъмири учун ёрдам кўрсатиш бўйича хужжатлар тақдим қилинди
5 та 
5
4.1 Ижтимоий ёрдамга мухтож     1-ва 2-гурух ногиронлиги бўлган хотин-қизлар; 
Ушбу хотин-қизларнинг 161 нафарига 1 миллион 200 минг сўмдан жами 193 миллион 200 минг сўм бир мартталик моддий ёрдам берилди. 5 нафарига тиббий ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди. 
166  та
6
4.1 Ижтимоий ёрдамга мухтож     1-ва 2-гурух ногиронлиги бўлган хотин-қизлар уй-жой таъмирига мухтожлари; 
Ушбу хотин-қизларнинг 2 нафрининг уй-жой таъмирига ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалий ёрдам кўрсатилди ва 9 нафарининг уй таъмири учун маблағ ажратиш мақсадида дефиктний актлари қилиниб очиқ танловга қуйилган.
11 та 
7
5.Уй-жойга мухтож бўлган аёллар хужжатлари расмийлаштирилиб уй-жой комиссиясига тақдим қилинди
6 та 
8
5.1 Уй-жой ижара харажатларини қоплаб бериладиганлар;
Ушбу хотин-қизларнинг 6 нафарининг ижара харажатлари қоплпб берилди. 
11 та 
9
6. Қарамоғида ногирон фарзандлари бор хотин қизлар; ушбу хотин-қизларнинг 80 нафарига 1 милиион 200 минг сўмдан моддий ёрдам ажратилди ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
80 та 
        Энди сизларнинг эътиборларингизни 2023 йилда 3-сектор худудида амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли инвестицион лойиҳалар йўналишида амалга оширилган ишларга қаратмоқчиман 
Жами инвестицион лойиҳалар (саноат лойиҳаси 1 та, хизмат кўрсатиш йўналишида 2 та, қишлоқ хужалиги сохасида 2 та)
5 та 
1
Қиймати 
6 млрд 
50
миллион 
1
Яратиладиган иш ўринлари сони 
22 та 
1
2023 йили 10 ойида давомида ишга тушуирилган лойиҳалар (1.Соҳил МФЙда "Гулзор Илм Маскани" НТММактабгача таълим муассасини жихозлашни ташкил этиш лойиҳаси, 2. Олмазор МФЙда "Камол Рўзимуродовия" фермер хўжалигиТомчилатиб суғориш тизимни жорий этишқувурлари ва фитинглар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси, 3.Пахтаобод МФЙда "Худойберди 
 Маманов" МЧЖга қарашли Хусусий диагностика ва соғломлаштириш маркази ташкил этиш лойиҳаси, 4.Зарбдор МФЙда  "SABINAXON XUSNIDDIN QIZI 2009" оилавий корхонасига қарашли Асаларичилик фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси, ишга тушди)
4 та 
4
Ишга туширилган лойиҳаларнинг қиймати 
4 млрд
450 миллон 
5
Яратилган иш ўринлари 
31 та 
6
2023 йил учун экспорт прагнози 
 2 050
Хурматли тумандошлар, 
Аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 8 та, вилоят бюджет маблағлари ҳисобидан 1 та ҳашар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 4 та янги тарнсфарматорлар ўрнатилди ҳамда 58 та бетон устунлар ўрнатилди.
-Ички йўлларни таъмирлаш;
Жорий йилда сектор худудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябридаги 408-сон қарорига мувофиқ таъмирталаб 8.5 км масофа асфаль ва бетон қопламали йўлларга ўтқазилиб таъмирланди хамда хашар йўли билан 16 км тупроқ йўлларга тош тукилиб шағаллаштирилди Бундан ташқари Ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида аҳолининг ташаббуси билан 6.5 км йўллар асфалтлаштирилди. 
-Ичимлик суви билан таьминлаш бўйича;
Президентимизнинг 408-сонли қарор асосида, сектор маҳалла худудларига 8 км масофага ичимлик суви тармоқлари тортилди;
2023 йил 10 ойи давомида сектор худудидаги Чимқурғон МФЙда 1 та, Чилжувут МФЙда 1 та, Ҳалқобод МФЙда 1 та, Истиқлол МФЙда 1 та, Янгиобод МФЙ 1 та, Пахтаобод МФЙда 1 та жами 6 та сув иншоатлари қурилди Буронжуз МФЙда қурилиш ишлари давом этмоқда йил якунига қадар фойдаланишга топширилади 2024 йилда ушбу сув иншоатларидан аҳолига ичимлик суви тармоғи тортиш учун 20 км линия тармоғини ўтказиш бўйича вилоят сув оқова корхонаси ташкилотига таклиф юборилди.
-Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича;
3-сектор худудида жойлашган 1 та Оилавий поликилиника, 2 та Қишлоқ врачлик пункитларининг иситиш тизимлари таъмирланди ва мебел жихозлари билан таъминланди. Туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Қахрамон МФЙга 1 та, Сохил МФЙга 1 та, Ҳалқобод МФЙга 1 та ва Буронжуз МФЙга 1 та тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт вагонлари олиб келиб ўрнатилди ушбу вагонлар бугунги кунда таъмирланиб барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
Бундан ташқари Ҳалқобод МФЙда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 3 хонали замоновий тиббиёт шахобчаси қурилди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Ҳурматли Президентимиз тамонидан асосий эьтибор қаратилган яна бир масала, криминоген вазиятнинг чуқур таҳлилларига асосланган ҳолда, жиноятни жиловлаш бўйича келгусида амалга ошириладиган аниқ чораларни акс эттирувчи маълумотлар асосида аҳоли олдига мурожаат билан чиқиш борасида топшириқ берилган эди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев “Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади”,– дея алоҳида таъкидлаганлар.
Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органларига жуда катта эътибор қаратилиб, соҳани чинакам халқчил тузилмага айлантириш, аҳоли учун барча шаҳар ва қишлоқларда, ҳатто энг чекка жойларда ҳам хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитини яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш – ички ишлар органларининг асосий вазифасига айлантирилди.
Туманимизда “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тизими асосида, жиноятларнинг оқибатлари билангина курашиш эмас, балки уларнинг содир этилишига йўл қўймаслик ва барвақт олдини олиш борасида чоралар кўриб келинмоқда.
Азиз Чироқчиликлар !
Туман худудида содир этилган жиноятлар жиноятларнинг таҳлилига тухталадиган бўлсак 2023 йил 10 ойи давомида 259 та жиноятлар содир этилган бўлиб 2022 йил шу даврида 256 та жиноят содир этилган жиноятлар утган йилга нисбатан 3 та ёки 1.117 фоиза ошганлигини куришимиз мумкин. Шундан 3-сектор худудида 44 та жиноятлар содир этилган бу туман бўйича жиноятларнинг 16.9 % ни ташкил қилмоқда.

Жиноятларни турлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак.
Қотиллик жинояти 100%га, оғир тан жарохати етказиш 50 %га, уғирлик жиноятлари 43 %, баданга ўртача тан жарохати етказиш 22 %га, одам савдоси жиноятлари, 100 %га, пора олди-берди жинояти 22 %га ва иқтисодий жиноятларнинг 9 %га камайганлигини кўришимиз мумкин.
Босқинчилик, Талончилик, транспорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ жиноятлар, қотиллик ва мулкни қастдан нобуд қилиш каби жиноятларнинг содир этилишига йўл 
Ишсизлар ва Ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар утган йилга нисбатан камайган 
Азиз Чироқчиликлар!
Биз туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда туманда жиноятчиликка қарши кураш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва омилларини аниқлаш, айниқса ёшлар, вояга етмаганлар ва хотин қизлар томонидан содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатларини илмий ёндашув асосида ўрганишни бошлаб юбордик.
Хусусан, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда                              “Йул ҳаритаси” имзоланиб, туман ИИБда ҳамкор тезкор штаб ташкил этилди.
Бундан ташқари, туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари билан маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш самарадорлигини ошириш мақсадида “ижтимоий профилактика” тамойили асосида жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан ишлаш бўйича “маҳалла бешлигига”га аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Туманимиздаги криминоген вазияти оғир бўлган 13 та маҳаллаларга вилоят ва туман Ички ишлар органлари раҳбар ходимлари билан бир қаторда Прокуратура, Миллий гвардия ходимлари, вилоят ва ҳудудий ҳокимликлар вакиллари номма-ном бириктирилиб, уларга жиноятчиликни жиловлаш ва маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.
Жорий йилнинг 30 март куни “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида қўшма қарор асосида профилактика инспекторлари томонидан маҳаллалардаги 74 минг 945 нафар шахслар ўрганилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёҳуд ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 3820 нафар шахсларга хулосалар берилди.
Қўшма-қарори талаблари асосида маҳалла фаолларига берилган хулосалар натижасида 3713 та муаммолар бартараф этилди.
Юқоридаги хулосаларга асосан жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган 13 тоифадаги шахслар алоҳида назоратга олиниб, уларнинг муаммолари “ижтимоий профилактика” тамойили асосида бартараф этилади.
Жумладан, 635 нафар бандлиги таъминланмаган ва даромад манбаига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатли шахсларнинг бандлиги таъминлнди; 
34 нафар алкогол маҳсулотлари ва психоактив моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар соғлом турмуш тарзига қайтарилди;
37 нафар узоқ вақтдан бери келишмовчилиги мавжуд шахсларнинг муаммолари бартараф этилди;
18 нафар турмушидан ажрашиб, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолган шахсларга, ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатилди;
1061 нафар низоли оила аъзоларнинг нотинчлигига барҳам берилди;
1006 нафар салбий хулқ-атворга эга бўлган хотин-қизларнинг   бандлиги таъминланиб, тўғри йўлга қайтарилди;
12 нафар боқувчиси ва қаровчиси бўлмаган
 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёлларга алоҳида шахслар бириктирилди.
20 нафар фарзанд тарбиясига  салбий таъсир кўрсатувчи оилалар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, тузалиш йўлига қайтарилди.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида светофорлар, йўл белгилари, суьний йўл тўсиқлари ўрнатиш, жиддий хавф туғдираётган йўл қисмларини таъмирлаш юзасидан таклифлар тайёрланиб, амалга оширилиши таъминланди.
Барча йўл патруль хизмати инспекторларининг бевосита маҳалллардаги жавобгарлик ҳудудлари белгилаб берилди.
Ҳурматли Чироқчиликлар,
Бугунги кунда амалга оширилаётган барча ҳаракатлар – халқимизнинг тинч-тотув ва хавфсиз бўлишига қаратилган.
Шундай экан, сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда жиноятчиликни олдини олиш бўйича йўл хариталар ишлаб чиқиб, йил якунига қадар туманимиз ҳудудида,
-жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, 
-жиноятчиликка қарши курашиш, 
-маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасидаги чораларни янада жадаллаштирамиз.
Бу ишларни амалга оширишда албатта кенг жамоатчилик ва Сиз азиз фуқароларимизга таянамиз.
Эътиборларингиз учун раҳмат.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR