Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан соҳа фидойиларига табрик йўллади.

yangiliklar 12-ноя, 13:379 155
Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан соҳа фидойиларига табрик йўллади.

Муҳтарам тиббиёт ходимлари!

Дунёда инсон саломатлиги учун масъул бўлган, улар умрининг бардавом бўлиши учун жон куйдиришга тайёр Сиз азизларни "Тиббиёт ходимлари куни" билан табриклашдан беҳад мамнунман.
Биз шу кунларда миллий тиббиёт тизимида мисли кўрилмаган ўзгаришлар бошлаш арафасида турибмиз. Бу ўзгаришлар янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузига ижобий таъсир этиши шубҳасиз. Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, соғлиқни сақлаш тизими давлат ва халқ ўртасида кўприк бўлиб, аҳоли тизимдаги ўзгаришларга қараб давлатнинг фаолиятига баҳо беради. Шунинг учун тиббиёт ходимлари қасамёдларига содиқ қолган ҳолда, кучли фуқаролик позициясини намоён этиб, миллат соғлиги йўлида ҳалоллик билан меҳнат қилишлари ҳар қачонгидан муҳимдир. Соғлиқни сақлаш тизимида қилинган ислоҳотлар қисқа даврда ўз натижаларини бераётганига гувоҳмиз.

Қадрли тиббиёт ходимлари, азиз дўстлар!

Беморларни нафақат дори-дармон, балки ширин сўз, қайноқ меҳр билан дарддан фориғ этишга, малҳам бўлишга шошилган сиздек жонкуяр инсонлар учун мана шундай эъзозу-эҳтиромлар ярашади.

Шундай шарафли ва айни пайтда машаққатли меҳнатларингизда улкан зафарлар, ўзларингизга ҳам мустаҳкам соғлиқ, оилаларингиздан ҳаловат аримаслигини тилайман.

Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлинг, азиз, тиббиёт ходимлари! Яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР