Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ҳокимлик соатида кўплаб соҳалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

yangiliklar 13-ноя, 18:279 338
Туман ҳокими бошчилигида ўтказилган ҳокимлик соатида кўплаб соҳалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Бугун туман ҳокими Файзулла Юсупов барча масъуллар иштирокида туманни ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий салоҳиятини ривожлантириш ва Президент қарорлари бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини танқидий-таҳлилий муҳокама қилди. Йиғилишда айрим раҳбарлар фаолиятида ташаббускорлик етишмаётганлиги, ўз ишига нисбатан масъулиятсизлик, фуқароларнинг мурожаатларига бефарқлик каби салбий ҳолатлар учраётганлиги таъкидланди. 

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни жадаллик билан давом эттириш, ободонлаштириш ишларини олиб бориш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларни ва ижтимоий соҳа объектларида кўмир заҳираси ҳолатини жойига чиқиб ўрганиш, ер ва мол-мулк солиғидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан индивидуал ишлаш ҳамда озиқ-овқат заҳираларни яратиш ва кузги шудгорлаш ишлари сифатли бажариш, дала четларига тут ва ток кўчатларини экиш каби долзарб масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. 
Шунингдек, ер ва мол-мулк солиқларни ундириш маҳаллалар кесимида таҳлил қилиниб, тарғибот ишларини тўғри ташкил этмаган маҳалла масъуллари жиддий огоҳлантирилди. Берилган огоҳлантиришлардан тўғри хулоса чиқармаган айрим масъуллар ва маҳалла фуқаролар йиғини расиларига нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилиши бўйича топшириқ берилди. 
 
Ҳоким аҳоли мурожаатларига ҳам тўхталиб, мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликларни ҳам муҳокама қилди. Мурожаатларни бажариш муддатларини бузган ташкилот раҳбарларига ва масъулларга қонунда белгиланган чораларни қўллаш топшириғи берилди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР