Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижроси Чироқчида таъминланмоқда. Йиғилишда Президентимиз томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш, сифатли таълим билан қамраб олиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда соғлом фикрлашларига замин яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.
Жорий йилнинг 5-декабрь куни вилоят ҳокими Муротжон Азимов Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасидан қайтарилганлар 7 нафар вояга етмаган қизлар ҳамда уларнинг ота-онаси ва васийлари билан учрашув ўтказди.
Унда уларнинг ҳаётий муаммолари ўрганилиб, туман/шаҳар ҳокимларига қиз болаларни шахсан назоратга олиб, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, билим олиб мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшадиган соҳа вакиллари бўлишлари учун барча шароитлар яратиб берилиши ҳамда ҳафтада камида бир маротаба уларнинг ҳолидан хабар олиши, таълим муассасаси ва маҳалла фаоллари уларни келажаги учун бугундан ташвишланиши кераклигини таъкидлаган эди.


Ёшлар масаласидаги олдимизга қўйилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажариш орқали ислоҳотлар самарадорлиги натижасини ҳар бир ёшнинг ҳаётида кўрсатишимиз мумкин бўлади. Дарҳақиқат шундай. Туман ҳокими Рухшонанинг ўқитувчилари ва бувиси билан суҳбатлашиб, уни келажакда конмил инсон бўлиб вояга етишида, етарлича эътибор бериш ва ғамхўрлик қилиш тўғрисида тавсиялар берди...
Рухшона билан учрашган ҳоким у орзу қилган замонавий компьютер ва тикувчилик машинкаси ҳамда хориж тилларини ўрганиши учун китоблар тўпламини совға қилиб, бу билан ёшларнинг давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрликларни ҳис қилишига ва фаол ҳаётга кириб боришига эришамиз, - дея таъкидлади.
Туманда истиқомад қилаётган ҳар бир ёшнинг орзу ва истакларини руёбга чиқариш баробарида, уларни Ватан равнақи учун сидқидилдан хизмат қиладиган комил инсонлар бўлиб етишида барчамиз масъулмиз.