Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Автомобил йўллари таъмирланмоқда

yangiliklar 02-фев, 11:389 316
4Р 84 “Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор” автомобиль йўлининг 26-45 км қисмларида туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан жорий таьмирлаш ишлари амалга оширилди. 
Маълумот ўрнида, 2023 йилда 4Р 84 “Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор” автомобиль йўли 26-45 км қисмини жорий таьмирлаш ишлари учун 447180,0 минг сўм маблағ ажратилган бўлиб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таьминлаш мақсадида 160 метр қисмида картасимон таъмирлаш, 1000 м2 йўл ёқасини қум шағал аралашмаси билан мустаҳкамлаш, 15 жойда пиёдалар ўтиш ётиқ йўл чизиқларини чизиш, 3 дона туташмаларда асфальт қопламасини ётқизиш, бир жойга йўлни прожекторлар билан ёритиш мачта(минора)си ўрнатилди. Шунингдек, 1727 м2 қопламадаги чуқурчаларни асфальтобетон қоришмаси билан таьмирлаш ишлари бажарилди. 

Мазкур автомобил йўлининг 26-27 км қисмида суринкали ёмғир ёғиши натижасида йўл қопламаси  холати ёмонлашиб, чуқурчалар пайдо бўлганлиги сабабли йўл қопламасини вақтинча, фреза билан кесиб олинган фрезмасса билан таъмирланди. 2024 йилда автомобил йўлнинг 26-27 км қисми қопламасини картасимон таьмирлаш ишлари бажарилади.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR