Одамлар дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бинобарин, айни шу тамойил асосида кўрилаётган чора-тадбирлар қишлоғу, хонадонларгача кириб бормоқда.
Бугун туман ҳокими қабулига келган фуқаро Зухра Жовлиева боқувчиси йўқлиги, оилавий аҳволи оғирлиги, ҳатто рўзғор қилишга имконияти етмаётганлигини айтиб мурожаат қилган эди. Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокими Файзулла Юсупов ва унинг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳасан Раҳатовлар бозор-учар қилиб, фуқаро истиқомат қилаётган Қизилчовра маҳалласига боришди.
Зухра Жовлиеванинг яшаш шароити билан танишган туман раҳбари унга озиқ-овқат маҳсулотлари ва бир марталик моддий ёрдам пулини топширар экан, унинг бандлигини таъминлаш мақсадида Ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлашиши ва томорқасидан самарали фойдаланиш имконияти яратилишини таъкидлади ва масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек маҳаллада истиқомат қилаётган боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд яна бир оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.