Юртимиз бўйлаб баҳор элчиси, миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизни ўзида мужассам этган Наврўз байрами кенг нишонланмоқда.
Чироқчида ҳам байрамни муносиб нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрилди. Туман ҳудуди бўйлаб кенг кўламдаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга ошрилди.
Байрам тадбирларининг асосий қисми ўтказилиши режалаштирилган Ҳайиткул кенгликларига эрта тонгдан тумандошларимиз ва қўшни туман ва шаҳарлардан келган меҳмонлар ташриф буюрдилар.
Байрамга оид плакатлар, байрам гуллари, миллий сўзаналаримиз билан безатилган Ҳайиткул кенгликларида Наврўз таровати яққол сезилиб турибди. Барчанинг юзида шукроналик, байрам шукуҳи акс этган.
Байрамга ташриф буюрган Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари байрамона безатилган қир-адирларда қад ростлаган миллий урф-одатларимиз, қадриятларимизни ўзида мужассам этган кўргазмалар билан танишар экан, тадбир қатнашчиларини байрам билан қутлаб, ҳар бир хонадонга тинчлик, омонлик, оилавий бахт, тўкинлик тилади.
Байрам дастурхонига тортиш учун тайёрланган миллий таомларимиз ҳалиса, сумалаклар, халқ амалий санъати, касаначилик, ҳунармандчилик кўргазмалари ва миллий ўйинларимизнинг намойиши байрам қатнашчиларининг дилларини янада хушнуд қилди.
Туманимиздаги маҳаллалар, муассасалар, корхона ва ташкилотлардан ташриф буюрган вакиллар ҳам байрамни янада кўтаринки руҳда ўтишига ҳисса қўшдилар.

Ҳайиткул кенгликларида халқ сайли сифатида бўлиб ўтган тадбирда ўзбек эсрадасининг таниқли намоёндалари Севинч Исмоилова, Наврўз Осмон, Наргиза Азимова ва Нурбек Маматовлар томонидан намойиш этилган концерт дастури байрам қатнашчиларига завқ-шавқ улашди.
Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган палвонлар куч синашар экан уларга томошабинларнинг гулдирос ҳайқириғи ўзгача куч бағишларди гуё.
Томошабинлар курашдан чиқиб, галаконцерт, ундан сўнг, кўпкари баҳсарини томоша қилиш учун адирларнинг устида турнақатор бўлиб, чордона қуриб муросасиз баҳсларга мухлислик қилишди.
Бир сўз билан айтганда очиқ осмон остида ўтказилган Наврўз умумхалқ байрами бачага бирдек манзур бўлди десак янглишмаган бўламиз.