Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчилик "бозорком"лар боғ яратади

yangiliklar 28-мар, 18:549 257

Чироқчилик "бозорком"лар боғ яратади

Айни дамда Ўзбекистонда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми давом этмоқда. Лойиҳа доирасида республиканинг барча ҳудудларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Хусусан, Чироқчи туманида бугунга қадар ҳудуд иқлимига мос, чидамли 552 миндан зиёд дарахт кўчатлари экилди. Туманда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


"Яшил макон" лойиҳаси доирасида чироқчилик "бозорком"лар теша тегмаган таклиф билан чиқишди. Ҳа, шундай тумандаги "Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори", "Уйшун озиқ-овқат деҳқон бозори", "Кўктош баракаси озиқ-овқат деҳқон бозори", "Қалқама озиқ-овқат деҳқон бозори" масъулияти чекланган жамияти раислари туманнинг Карим Содиқов 50 гектар лалми ер майдонларида интенсив технологиялар асосида узумзор ташкил қилиш ниятида. 

Туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида "бозорком"лар янги ташкил этилаётган узумзор учун ажратилган ер майдонига боришди. Лалми ер майдонларида томчилатиб суғориш технологиялари асосида ташкил этилаётган боғга узум ниҳолларни "баҳорги кўчат экиш" мавсумида якунлаб, ёзнинг жазирамасигача сув тежовчи технологияларни ўрнатиш ва ёш ниҳолларни ривожланишига замин яратиш хусусида суҳбатлашишди.


"Бозоркомлар боғи" га "ҳусайни", "Ризамат ота" ва "тойпи" сингари серҳосил узум навлари олиб келинмоқда. Албатта, мазкур лойиҳа амалиётга тадбиқ этилиши билан туманда яшил боғлар сони яна биттага кўпайиши баробарида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR