Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Германия делегацияси Чироқчида

yangiliklar 29-апр, 13:329 119
Туманининг яйлов ерларда чорвачилик тармоғини ривожлантириш учун мустаҳкам замин бор. Табиий ресурс ва имкониятлардан самарали фойдаланган “Маҳматкарим” чорвачилик фермер хўжалиги раиси Азамат Эшмирзаев наслдор йирик шоҳли қорамолларни парваришлаш ва уларни кўпайтиришга жиддий эътибор қаратган.  
Хўжаликка қарашли сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш цехи 2022 йилда Европа Иттифоқи томонидан ажратилган гранд маблағларини ютуб олди. 270 минг АҚШ долларидан ошиқ гранд маблағ ҳисобига цеҳга янги асбоб-ускуналар олиб келинди ва ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга ошди, натижада 8 та янги иш ўрни яратилди. 
Бугун Чироқчига ташриф буюрган Германия делегацияси вакиллари туманда чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш, сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқриш цехларини ташкил этиш мақсадида фермага қарашли сутни қайта ишлаш цехи ва ферма фаолияти билан яқиндан танишишди. 
Хориж делегацияси аъзолари билан учрашган туман ҳокими Файзулла Юусупов мамлакатимизда Чироқчи туманининг тутган ўрни ва салоҳияти, иқтисодиёти, хорижлик инвесторлар учун яратилаётган имконият ва шароитлар, имтиёз ва қулайликлар, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва уларнинг истиқболлари хусусида батафсил тўхталиб ўтди.
Келгусида Германия технологияси асосида Чироқчида йирик чорвачилик комплекслари ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу орқали албатта, янги иш ўринлари яратилиб, ҳудуднинг саноатдаги улиши ортиб, экспорт салоҳияти ошади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР