Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ЧИРОҚЧИ БЕЛБОҒЛИ КУРАШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛМОҚДА

yangiliklar 04-май, 15:119 129
Бугун Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги Спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2011-2013 йилда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувларига старт берилди. 
Чироқчи тумани мезбонлик қилаётган Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросимида Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, Белбоғли кураш федерацияси раҳбари Равшан Дастировлар иштирок этишди.
Очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими Файзулла Юусупов ва Белбоғли кураш федерацияси раҳбари Равшан Дастиров юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, мусобақа иштирокчиларига омад ва зафарлар тилашди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри барча вилоятлардан 480 нафарга яқин ёш полвонлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишида икки кун давомида ўз вазн тоифаларига кўра, ғолиблик учун беллашади, - деб хабар қилди Қашқадарё вилоят Белбоғли кураш федерацияси раҳбари Фарҳод Жуманов.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР