Академиклар Чироқчида...
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Спекрининг биринчи ўринбосари, юридик фанлари доктори, профессор Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Акмал Саидов ва Тошкент шаҳридаги Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қаландар Абдураҳмонов Чироқчи туманига ташриф буюришди.
Дастлаб академиклар туман ҳокими Файзулла Юсупов ҳамрохлигида тумандаги Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли ихтисослашган мактабида бўлишди. Мактабда ўтган учрашувда академиклар босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида сўзлаб, бугунги дориломон кунларда ёшларга яратиб берилган имкониятлар ва бу имкониятлардан унумли фойдаланиш хусусида ўқувчиларга ўз тавсияларини беришди.
Шунингдек, “Ёшлар - Учинчи Ренессанс бунёдкорлари!” эканлиги ва буни доим ҳис қилиш ва масъулият билан ўқишга, ишга ёндашиш кераклигини таъкидлашди.
Учрашув якунида, академиклар мактаб кутубхонаси учун ўзлари муаллифлигидаги илмий ва бадиий китобларни ҳадя қилишди. Ўз навбатида туман ҳокими ҳам мактаб кутубхонаси учун турли тиллардаги бадиий китобларни совға қилди.
Меҳмонларнинг иккинчи манзили 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби бўлди. Академик, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Қаландар Абдураҳмонов айнан шу мактаб битирувчиси саналади. Мактаб ҳовлисида ўтган учрашув давомида юридик фанлари доктори, профессор Акмал Саидов мактабда Қаландар Абдураҳмоновнинг фаолияти ва босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида сўзловчи мўжазгина музей фаолиятини ташкил этиш ташаббусини илгари сўрди.