2024 йил 10 май куни Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдаги 86-сессияси ўтказилди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари қатнашди.
Сессия ишида туманни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш бўйича 2024 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Ҳар бир сектор раҳбарининг жорий йил якунига қадар аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича дастурлари тақдимот қилинди.
Шунингдек, танқидий руҳда ўтказилган ушбу йиғилишда тумандаги коммунал соҳа (электр таъминоти, газ, ичимлик суви, йўл) ташкилотлари раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Сессия йиғилишида электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва тупроқ йўлларни шағаллаштириш юзасидан ушбу ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди ва тасдиқланди.
Йиғилишга юқоридаги соҳалар бўйича энг кўп мурожаат келиб тушаётган маҳалла масъуллар таклиф этилиб, уларга маҳаллаларида амалга ошириладиган ишларнинг режа-жадваллари тушунтирилди ва бу борада аҳолига тушантириш бериш лозимлиги таъкидланди.
Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда тасдиқланган режа-жадвалларни тумандаги ҳар бир маҳалла биносида барча кўринарли жойларга илиб қўйиш белгиланди.