Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ТАКPОPИЙ ЭКИНЛАP – ХАЛҚИМИЗ ДАСТУPХОНИ ТЎКИН БЎЛИШИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

yangiliklar 03-июл, 16:339 178
Чироқчида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва танқислигининг олдини олишга, халқимиз дастурхони хилма-хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўкин бўлишига ҳисса  қўшиш мақсадида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш ва мўл ҳосил етиштириш бўйича қатор амалий ишлар бажарилмоқда. 
Туманнинг Пахтакор ҳудуди "Эшмирза Йўлдошев" фермер хўжалигида "Такрорий экин юртга ҳам, ерга ҳам, деҳқонга ҳам кони фойда" шиори остида семинар ўтказилди. 
Семинарда, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Республика Кенгаши вакили Зокир Алламуродов, кенгашнинг вилоят вакили Ойбек Махмашаевлар ҳамда тумандаги тегишли ташкилот вакиллари аёллар ва ёшлар дафтари руйхатига киритилган такрорий экин экиш учун ер ажратилган фуқаролар иштирок этишди, - дейди Отабек Норқобилов Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши раиси.
Семинар давомида ғалладан бўшаган ер майдонларини темир, аёллар ва ёшлар дафтарида турган фуқароларга бўлиб бериш ҳамда бозоргир экспортбоп такрорий экин турларини экиш ва парваришлаш юзасидан масъуллар батафсил маълумотлар беришди.
Табиийки, ҳар бир фермер хўжалиги, томорқа ер эгаси экинининг ҳосили сифатли ва салмоқли бўлишини хоҳлайди, экин майдонларидан самарали фойдаланишга, кўп даромад олишга интилади. Қолаверса, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ва кўзланганидай ҳосил олиш – юртдошларимиз дастурхони тўкин, турмуши фаровон бўлишига хизмат қилади.



O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
INTERAKTIV XIZMATLAR