Маҳаллабай ишлаш тамойили орқали аҳоли муаммоларига ечим топилмоқда. Маҳаллабай тамойили асосида туман раҳбарлари Зарбдор маҳалласида ўрганиш ишларини олиб боришди.
Аҳоли вакиллари билан бўлган учрашув давомида фуқаролар ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқ зовурларни тозалаш ва атрофини тартибга келтириш маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш каби ижтимоий масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Дастлаб, маҳалладаги Равот оилавий поликлиникаси фаолияти ва у ерда яратилган шароитлар билан танишган туман ҳокими Файзулла Юсупов тибииёт муассасаси масъул ходимларининг ўз ишига масъулиятсизлик билан қараганлигини танқид остига олди. Маълумот ўрнида, мазкур муассаса Давлат дастури асосида 2025 йил давомида капитал таъмирланиши режалаштирилган.
Маҳаллада олиб борилган ўрганишлар давомида туман ҳокими Файзулла Юсупов ва ИИБ бошлиғи Шуҳрат Искандаровлар фуқаролар томонидан олиб борилаётган ободонлаштириш ишларни ҳам кўздан кечириб, маҳалла масъулларга тегишли топшириқлар беришди.
Шунингдек, аҳолини ўйлантираётган Равот кўчасидаги фойдаланишга яроқсиз ирригация тармоғи устидан ўтган белгиланган архитектура талабларига жавоб бермайдиган тупроқ қатламли йўлнинг чўкиши, транспорт воситалари ҳаракатига қийинчилик тўғдираётганлиги туман раҳбарлари томонидан тегишли тартибда ўрганилди.
Натижада, мазкур фойдаланишга яроқсиз ирригация тармоғи устидан ўтган тупроқ қатламли йўлни таъмирлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.