Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Тиббиёт бирлашмасида содир этилган жиноят кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

yangiliklar 30-июл, 12:169 1 254
Тиббиёт бирлашмасида содир этилган жиноят кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов, туман прокурори Жасур Турсунов, ИИБ бошлиғи Шуҳрат Искандаровлар кенг жамоатчилик вакиллари ва тиббиёт бирлашмаси жамоаси иштирокида шифохонада жорий йилнинг 24 июль куни бирлашма бошлиғи Х.Д томонидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси  2-қисми “в" банди билан содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди.
Туман прокурори Ж.Турсунов содир этилган нохуш жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг оқибатларини кенг жамоатчилик эътиборига етказди.
Туман ҳокими Ф.Юсупов бирлашма жамоаси ҳар қандай салбий ҳолатларни содир бўлишига имкон яратмасликлари, балки уни олдини олишга ҳаракат қилишлари, шифохонага келган фуқаролар билан касб этика қоидаларига амал қилган ҳолда суҳбатлар олиб бориш зарурлигини, юқоридаги каби жиноят содир этилишига шароит яратиб бермасликлари йиғилганларга тушунтирилди.
Муҳокама йиғилишида бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилиб, ижроси назоратга олинди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR