Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

НУРОНИЙЛАР ВА МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ ОЧИЛДИ

yangiliklar 02-авг, 19:389 209
Ободлик нуронийлар қалби олам-олам қувончга тўлди. Боиси бугун туман ҳокимлиги ва туманнинг Обод маҳалласи нуронийлари ташаббуси билан маҳаллада “Нуроний ва маънавият”  маскани янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу масканнинг очилиш маросимида туман ҳокими Файзулла Юсупов, "Нуроний" жамғармаси Чироқчи тумани бўлими бошлиғи  Ҳасан Раҳматовлар иштирок этди. Улар туманимиз нуронийларини яна бир маънавий марказ очилиши билан табрикладилар. 
Келгусида мазкур маскан  нуронийлар ва ёшлар иштирокида  учрашувлар ўтказиладиган, отахон-онахонлар гурунглашадиган, ибратли оилалар соҳиблари иштирокида уюштириладиган танловларга макон бўлишини таъкидлашди.
- Бугун мен каби нуронийларнинг боши осмонга етди,-дейди Қорабуруғ қишлоғилик Нурали Куламов, - Бундай эътибор ва ғамхўрликдан барча бувайдалик қариялар мамнун. Бунинг учун аввало Юртбошимизга, вилоят, туман ҳокимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ғамхўрликка жавобан юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда, ёшлар тарбиясида фаол иштирок этамиз.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Сентябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
INTERAKTIV XIZMATLAR