Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Бир мурожаат изидан...

yangiliklar / murojaatlar 30-сен, 09:479 62
Бир мурожаат изидан... Ижтимоий тармоқда Чироқчи туманининг Дам маҳалласида яшаётган фуқаро Наргиза Жумағулованинг видеомурожаати эълон қилинди.  Мурожаатда фуқаро 16 йилдан буён яшаб келаяпман дея, таъкидлаган собиқ машина трактор парки ҳудудида 6 сотихли участкага ўзбошимчалик билан тураржой объекти қурганлиги ва ушбу ер майдонини аукцион савдо орқали сотиб олган тадбиркор Ахмат Эркаев ундан тортиб олаётганлиги ҳақида сўз боради. Фуқаро ва тадбиркор ўртасида юзага келган келишмовчиликни бартараф этиш мақсадида туман ҳокими Файзулла Юсупов ҳар икки томон иштирокида муаммони ижобий ҳал этиш мақсадида улар билан суҳбатлашди.  Афсуски қариндошлик ришталари билан боғланган икки томон муроса йўлини танламади. 
Воқейликка эътибор қаратишни жоиз топдик. Чироқчи тумани Дам қишлоғида яшовчи Жумағулова Наргиза 2008 йилдан буён яшаб келаётган уйини Мажбурий ижро Бюроси томонидан ноқонуний равишда бузишга ҳаракат қилинаётганлиги тўғрисида тегишли давлат ва маҳаллий ҳокимият органларига ариза билан мурожаат этиб келган. Маълумотларга қараганда, Н.Жумағулова машина трактор парки биносини фойдаланиш учун бир йил муддатга ижарага олган ва шу даврда ноқонуний равишда уй жой қуриб олган. Ижара шартномасида белгиланган муддат тамом бўлганидан сўнг машина трактор парки аукцион савдога қўйилиб сотилган. Лекин, Н.Жумағулова ўзбошимчалик билан қурилган бинода яшаб келган бўлиб, аукцион савдо орқали сотиб олган фуқаро Н.Жумағуловадан бинони бўшатиб берилишини талаб қилган. Ушбу масала фуқаролик ишлари бўйича судда кўриб чиқилиб, Н.Жумағулованинг даъвоси қаноатлантирилишидан рад қилинган ва суднинг қарори апелляция судлов ҳайъатининг қарорига асосан ўзгаришсиз қолдирилган. Ҳозирги кунда фуқаронинг тафтиш тартибида берган шикояти асосида судда кўриб чиқилмоқда. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасига кўра, қайд этилган Қонуннинг амал қилиши кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик-процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонунчилик ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилмайди, яъни судда кўриб чиқилган ишлар бўйича фуқаронинг мурожаати фақатгина Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик, фуқаролик-процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал Кодексларида белгиланган тартибда тегишли суд органларига мурожаат этиши мумкин. Бундай мурожаатлар давлат ҳокимияти органлари томонидан кўриб чиқилмайди. Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига кўра, суднинг асосий вазифаси фуқароларнинг қонунларда белгиланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир. Ушбу Қонуннинг 9-моддасига кўра, судьялар мустақил ва фақат қонунга бўйсунади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди. Шу сабабли Н.Жумағуловага ўзининг ушбу масаласида юқори суд органларига мурожаат қилиши мумкин.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR