Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчида “ИНСОН КАПИТАЛИ ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ” илмий мактаби очилди (https://t.me/chiroqchi_press/42718)

yangiliklar 30-сен, 09:519 45
Мамлакатимизда сўнгги йилларда ахборот технологияларини ривожлантириш, соҳа ва тармоқлар фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш, «ақлли дастурлар»нинг қўлланиш соҳасини кенгайтириш бўйича давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва ижро этилмоқда.
Чироқчи туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳузурида Тошкент шаҳридаги Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, профессор Қаландар Абдураҳмонов номидаги "Инсон капитали сунъий интеллект илмий мактаби"нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Қаландар Абдураҳмоновнинг синфдошлари ва шогирдлари, туман сектор раҳбарлари, профессор, академиклар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.  
"Инсон капитали сунъий интеллект илмий мактаби"нинг очилиш маросимида сўз олган вилоят раҳбари М.Азимов академик Қ.Абдураҳмоновнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ва илмий асарларининг бугун дунё ҳамжамиятида тутган ўрни, аҳамияти ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари "Инсон капитали сунъий интеллект илмий мактаби" фаолияти ва у ерда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишишди.


"Мактаб — олий таълим — академия" интеграцияси асосида ташкил этилган "Инсон капитали сунъий интеллект илмий мактаби" музейида академик Қ.Абдураҳмоновнинг ҳаёт йўлини акс эттирувчи фотоусуратлар, академик ёшлиги билан боғланган тарихий буюмлар, қўлёзмалар, илмий асарлар жамланган.
Шунингдек, мактабда ўқувчиларни IT соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида сўнги русумдаги замонавий компьютер жамланмалари билан таъминланган.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR