Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" тантанали нишонланди

yangiliklar 30-сен, 09:549 52
Чироқчида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" тантанали нишонланди

Бугун Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан туманимизнинг “Диёрбек” кошонасида тантанали тадбир ташкил этилди.
Тантанали тадбирда Чироқчи тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими Файзулла Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Юртимизда таълим-тарбия масаласига комплекс ёндашган ҳолда боғча, мактаб таълими билан бирга олий таълим тизимини ҳам узвий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Соҳада эришилаётган барча ютуқлар фидойи устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати эвазига кундан-кун ортиб бораётгани қайд этилди ва бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди.

Санъат усталари томонидан устозларни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар янгради. Байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилиб, Ватанимиз эртаси бўлмиш ёшларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилди.



O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR