Расмий муносабат
yangiliklar
21-окт, 11:079
48
Чироқчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори МЧЖ, Чироқчи туман ҳокимлиги таъсисчилигида таъсис этилган, туман ҳокимлигининг мазкур жамият устав фонди (капитали) да камида 51 фоиз улушга эга. Амалдаги қонунчиликка кўра, бозор мулки умумий мулк ҳуқуқи асосида туман ҳокимлигининг мулки ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 март кунидаги 39-сонли йиғилиш қарори билан “Чироқчи туманини 2014-2016 йилларда ижтимоий иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури” тасдиқланган. Мазкур дастур доирасида тасдиқланган лойиҳаларга асосан “Чироқчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” мажмуасини тўлиқ қайта қуриш ва замонавий лойиҳалар асосида қурилиш ишлари амалга оширилиб, 2016 йил сентябр ойида фойдаланишга топширилган.
“Чироқчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ нинг 2014 йилда тасдиқланган бош режасига кўра қурилиш ишлари амалга оширилган, бош режадан ташқари ўзбошимчалик билан ноқонуний қилинган қурилишлар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш Қўмитаси томонидан “Бозорларни лойихалаштириш бўйича тасдиқланган тавсиялари”нинг 77-бандида “Бозор майдони айланма йўллар махсус (ёнғин ҳавсизлиги хизмати, милиция, ФВВ, тез ёрдам ва бошқа)машиналари учун бозор майдони 2 гектаргача бўлса камида 2 та, яна ҳар бир тўлиқ ва тўлиқсиз гектар бозор майдонига биттадан қўшимча кириш жойи билан таъминланган бўлиши лозим” деб кўрсатилган.
Ваҳоланки, “Чироқчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ нинг ер майдони 3,03 гк ташкил этади ва 4 та махсус автомашиналар учун кириш (дарвозалар) жойлари билан таъминланган. Мурожаатчи ўз мурожаатида кўрсатган “занжир билан 2 та одам утиши учун мўлжаллаб қўйилган дарвоза” аслида ёнғин хавсизлиги учун ўрнатилган қўшимча дарвоза ҳисобланади.
“Чироқчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ га киришга асосий дарвозаси 6 метрлик бўлиб, шундан 4 метр қисми доимий фуқароларни кириб-чиқиши учун очиқ ҳолда туради. Бундан ташқа юк билан келадиган автомашиналар учун алоҳида кириш йўлаги мавжуд.
“Чироқчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ нинг фавқулотда ҳолатлар учун урнатилган қўшимча дарвозалари маҳалла ичидан ўтиб келганлиги сабабли аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида узоғини яқин қилиш мақсадида арава ва маҳалла фуқароларини кириб-чиқиши учун мўлжаллаб қўйилган.
“Чироқчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ нинг асосий кириш дарвозаси Хонжон кўчасида жойлашган бўлиб, Чироқчи туман ҳокимининг ташаббуси билан фуқароларни эркин харакатланиши ва автомобилларни тирбандликларни олдини олиш мақсадида йўллар кенгайтирилиб, асфальтлар ётқизилди хамда қўшимча тўсиқлар ўрнатилди ва пиёдалар йўлаклари қилинди.
Мурожаатчи томонидан олинган фото суратларда ҳосил бўлган кулмаклар бозор ташқарисида бўлиб, бозор ташқарисидаги тадбиркорларнинг савдо дўконлари олди экани аниқланланди, ушбу тадбиркорлар томонидан йўлакларга тош ва шағаллар ётқизилиб, текисланиб фуқароларни ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилди ва камчиликлар батараф этилди.