Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи "Мирзатўп" маҳалласи аҳолиси билан учрашди

yangiliklar 20-янв, 18:189 1 457
Чироқчи тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи "Мирзатўп" маҳалласи аҳолиси билан учрашди

Чироқчи тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Бахтиёр Усмонов 4-сектор штабида "Темир дафтар",  "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га киритлган фуқаролар иштирокида учрашув ўтказилди. Унда депутатлар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар "Чироқчи туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" нинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, ҳудудда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни иш билан таъминлаш тизимини яратиш борасида тўхталиб ўтдилар.

— Мақсадимиз — ҳар битта лойиҳани охирги натижаси билан кўриш, дейди Б.Усмонов. — Учрашув давомидаги аҳолидан келган мурожаатлардан кўриниб турибдики, халқимизни доимий иш билан банд қилсак, дафтарга киритилган рўйхатдагилар сони ўз-ўзидан камаяди. Шу боис жорий йил давомида янги иш ўринларини очишга қаратилган янги лойиҳаларни ишга қўшиш масаласига алоҳида эътибор қаратамиз.

Тадбир иштирокчилари сектор ҳудудида фарзандларини олий таълим муассасаларига киришга тайёрлайдиган ўқув маркази ташкил этишни ўртага ташлашди. Фуқаролар томонидан билдирилган мазкур мурожаат шу ернинг ўзида ечим топди. Шунингдек, сектор ҳудудидаги маҳаллалар фуқаролари фарзандлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида 3-сонли касб-ҳунар мактаби кутубхонасида ёшларнинг китоб мутолааси учун шароит яратиладиган бўлди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR