Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Испания, Ҳиндистон ва БАА давлатларидаги юртимизнинг мухтор элчилари Чироқчида

yangiliklar 23-дек, 18:009 355

Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев Ўзбекистон Республикасининг Испания, Ҳиндистон ва БАА давлатларидаги элчилари билан учрашиб, туманда тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий ҳамкорларни туманга жалб қилиб бўйича музокаралар олиб борди. 

Қайд этиш жоизки, сўнги беш йилда  Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳит шакллантирилди. Тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш айниқса хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар яратишни мамлакатимиз ўз олдидаги устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олди.

Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларни ислоҳ этиш, эркин тадбиркорлик фаолиятини қарор топтириш борасидаги ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. 

Шу маънода юртимизнинг хориждаги элчилари олдига ҳам қатор вазифалар юклатилди. Чироқчи туманиҳокимлигининг кичик музокаралар залига йиғилган чироқчилик тадбиркорлар ўз бизнес лойиҳалари ҳамда стартаплари билан туманимизда меҳмон бўлиб турган юртимизнинг Испания, Ҳиндистон ва БАА давлатларидаги мухтор элчилари орқали хорижий ҳамкорлар билан келгусида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар олиб боришди.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР