Ижтимоий тармоқлар орқали бир неча бор тадбиркорлик фаолиятини бошлайолмасдан сарсон бўлиб, видеомурожаатлар қолдираётган Чироқчи тумани 4-сектор ҳудуди "Мирзатўп" маҳалласида истиқомат қилаётган Искандар Остонов муаммоларига ҳеч ким эътибор қаратмаётганлигидан норози бўлиб қилган яна бир видеомурожаати ютуб каналларининг бирида эълон қилинди. Мазкур ҳолат ва фуқаролар Искандар Остонов ва Салим Рахматов ўртасидаги келишмовчиликлар тегишли ташкилотлар томонидан бир эмас бир неча бор ўрганилган.
Давлатимиз раҳбари раислигида 2021 йилнинг 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.
2021 йилнинг 10 август эрта тонгда Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев ва 4-сектор раҳбари Бахтиёр Усмоновлар туманнинг 4-сектор ҳудудидаги "Мирзатўп" маҳалласи фуқароси Искандар Остонов томонидан келиб тушган мурожаатни жойида ўрганиш мақсадида туман марказидан узоқ масофада жойлашган "Мирзатўп" маҳалласига бориб мурожаатнинг мазмун-моҳияти, уни бартараф этиш бўйича туман мутассадилари ва аҳоли билан суҳбат ташкил этилди.
Ўрганишлар давомида, Искандан Остоновга "Мирзатўп" маҳалласи Пастсарқамиш қишлоғи ҳудудини кесиб ўтувчи "Чироқчи-Шўрқудуқ" йўли ёқасидан ажратилган 300 кв.метр ерда қурилиш бошламоқчи бўлаётгани ва қурилиш ишларига бошқа бир фуқаро томонидан тўсқинлик қилиш ҳолати кузатилаётганлиги маълум бўлди. Икки фуқаро ўртасида бўлаётган мазкур келишмовчилик туман ҳокими аралашуви билан ижобий эчим топди.
Афсуски, Искандар Остонов ва Салим Рахматовлар ўртасидаги келишмовчиликлар яна давом этди. Гуёки улар икки ёш боладек, ҳархаша қилишади ва оила катталари уларга эътибор қаратганда эски гина-қудратларни унутиб дўстлашади. Бироз эътиборсиз қолса, яна ўша Эски ҳаммом Эски тоз.
Фуқаро Искандар Остоновнинг ҳар бир мурожаати эътибор марказида!!!
Чироқчи тумани 4-сектор худудига қарашли Мирзатуб маҳалласида яшовчи Остонов Искандар 2021 йили 18 август куни Чироқчи тумани Ички Ишлар бошқармаси 4-сонли Ички Ишлар бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, шу маҳаллада яшовчи Рахматов Салим ва келинлари 18 август куни соат 10:30 ларда ҳақорат қилиб калтаклаганлиги бўйича ариза билан мурожаат қилган.
2021 йили 18 август куни Мирзатубмаҳалласида яшовчи фуқаро Рахматов Салим Чироқчи тумани Ички Ишлар бошқармаси 4-сонли Ички Ишлар бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб ўз аризасида, “ 2021 йили 18 август куни соат 11:00ларда ўғли Мусурмоннинг уйидан қайтаётган вақтларида шу қишлоқда яшовчи Остонов Искандар билан унинг оиласи С.Рахматовга тегишли бўлган ерни улчаётганлигини кўриб ёнига борган вақтда уни ҳақоратлаб қулидаги хассасига ёпишиб кетганлигини” айтиб Остонов Искандарга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ушбу фуқароларнинг мурожаати юзасидан Чироқчи тумани Ички Ишлар бошқармаси 4-сонли Ички Ишлар бўлими Мирзатуб МФЙ Профилактика инспектори капитан Н.Эшпулатов томонидан суруштирув ишлари олиб борилиб тўпланган хужжатлар кўриб чиқиш ва қонуний ҳал эти учун Чироқчи тумани ЖИБ судига юборилган.
2021 йили 14 сентябрь куни Чироқчи тумани ЖИБ суди фуқаролар Остонов Искандар ва Рахматов Салимларнинг мурожаатлари юзасидан тўпланган маъмурий хужжатларга асосан суд ишини кўриб чиқиб, Мирзатуб МФЙда яшовчи фуқаро Остонов Искандар Қурбоновичга нисбатан Ўзбекситон Республикаси МЖТКнинг 41 моддаси билан МЖТКнинг 33 моддасига асосан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари 980 000 сўм жарима, ҳамда МЖТКнинг 52 моддаси 2 қисми билан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 446 000 сўм жарима, МЖТКнинг 34 моддасига асосан ўзл кесил баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари 980 000 сўм жарима жазоси тайинланган. Худди шу суднинг қарори билан Чироқчи тумани Мирзатуб МФЙда яшовчи Рахматов Салимга нисбатан МЖТКнинг 183, 41, 52 моддаси 2 қисми ҳамда 61 млддаси прим-2 1 қисми билан ўзил кесил 1 2 225000 сўм жарима жазоси белгиланган.
Фуқаро Остонов Искандар Қурбоновичнинг мурожаатига асосан 2021 йили 22 октябрь куни Қашқадарё вилояти суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайати ўз биносида апелация инстанцияси судининг очиқ суд мажлисида вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси Н.Абдуллаевнинг раислигида И.Остоновнинг опеласия шикояти кўриб чиқилган ва апеласия аризаси рад қилиниб Чироқчи тумани ЖИБ судининг қарори ўз кўчида қолдирилган.