Чироқчи тумани марказидан 70-80 километр узоқлиқда жойлашган "Бахт" ва "Хушали" маҳаллаларида 60 ўринли замонавий Давлат мактабгача таълим ташкилотлари қурилмоқда.
Ушбу ҳудудларда шу вақтгача бирорта болалар боғчаси бўлмаган ва аҳоли фарзандлари қўшни маҳаллалардаги боғчаларга боришга мажбур эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 256-Ф-сонли фармойиши асосида Чироқчи тумани марказидан олис икки маҳаллада бугун янгидан мактабгача таълим ташкилотлари қурилмоқда.
"Олмазор" хусусий қурилиш фирмаси томонидан 1 млрд 440 миллион сўм маблағ эвазига "Бахт" маҳалласида 60 ўринли ҳамда "Улкан яшил коинот" қурилиш ташкилоти томонидан "Хушали" маҳалласида 1 млрд 456 миллион сўм маблағ эвазига 60 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари қурилмоқда.
Бугун Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев янгидан бунёд этилаётган мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди ва масъулларга қурилиш ва бунёдкорлик ишларини сифатли амалга ошириш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.
Ушбу улкан ўзгаришларнинг барчаси Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарасидир. ...Ҳа, Чироқчида ҳаёт ўз оқимида давом этмоқда: қурилиш, ободонлаштириш, озодалик, кўкаламзорлаштириш сингари ишлар жадал олиб борилаётир. Одамлар ўзаро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаган ҳолда, яхши ниятлар билан ўз юмушларини бажармоқдалар.