Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ОИЛАСИДАН ВОЗ КЕЧГАН ОТА ҚИСМАТИ...

yangiliklar 24-янв, 20:159 802

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани "Хумо" маҳалла фуқаролар йиғини Раёнобод қишлоғида яшовчи Алиқул Фахриддиновнинг видеомурожаати эълон қилинди. Туман ҳокимлиги томонидан тузилган Ишчи гуруҳ вакиллари фуқаро Алиқул Фахриддиновнинг яшаш хонадонига бориб фуқаронинг видеомурожаатида келтирган муаммоларини тегишли тартибда ўрганишди.


Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.


Фуқаро Алиқул Фахриддинов 1954 йил 28 августда Чироқчи тумани ҳозирги "Пахтаобод" маҳалласида туғилган Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 22-сонли умумтаълим мактабида жисмоний тарбия фанидан дарс берган ҳозирги кунда нафақада. Алиқул Фахриддиновнинг биринчи оиласидан 6 нафар фарзанди бор. Тўрт ўғил, икки қиз фарзандларининг барчасини уйли-жойли қилган. Биринчи турмуш ўртоғи Ойсора Ўринованинг саломатлиги ёмонлашгач, оиласини ташлаб чиқиб кетган. 


Бугунги кунда А.Фахриддиновнинг биринчи турмушидан бўлган фарзандлари билан муносабати яхши ҳатто, кенжа ўғли Искандар Фахриддинов отаси Алиқул Фахриддиновни иккинчи оиласи билан бирга ўзининг хонадонида яшашини сўраган. Бироқ, А.Фахриддинов икки аёли ўртасида бўладиган келишмовчиликларни олдини олиш мақсадида ўғлининг таклифини рад этган. 


А.Фахриддиновнинг қонуний никоҳида бўлган аёли Ойсара Ўринованинг номига расмийлаштирилган тахминан 19 сотиҳга яқин ер майдонидаги участкасида қурилган уй-жойида О.Ўринова ва ўғли И.Фахриддинов оиласи билан бирга яшаб келмоқда. Бундан ташқари мазкур ер участкаси билан ёндош ер участкасида  А.Фахриддиновнинг иккинчи ўғли Жалолиддин Фахридинов янги уй-жой қуриб яшаб келмоқда. 


ОИЛАСИДАН ВОЗ КЕЧГАН ОТА ҚИСМАТИ...



А.Фахриддинов 2017 йил сентябрь ойидан буён туманнинг "Хумо" маҳалласи Раёнобод қишлоғида Саодат Бойқобилованинг хонадонида ижарада яшаб келмоқда. Асли Чироқчи туманининг "Пахтаобод" маҳалла фуқаролар йиғинида Пахтаобод қишлоғида доимий руйхатда туради. Фуқаро А.Фахриддиновнинг "Пахтаобод" маҳалласи Пахтаобод қишлоғида тахминан 19 сотиҳ ер майдонига эга ҳовли-жойи мавжуд ва ҳозирги кунда у ерда унинг қонуний никоҳида бўлган турмуш ўртоғи Ойсара Ўринова ҳамда икки ўғли Искандар ва Жалолиддин Фахриддиновлар оиласи билан биргаликда яшаб келмоқда. 


Фуқаро А.Фахриддиновнинг айтишича, у 2017 йилда биринчи оиласини ташлаб уйдан чиқиб кетади. Шундан сўнг у туманнинг "Чиял" маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ўртақишлоқ қишлоғида яшовчи турмушдан ажралган бир нафар болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор аёл, 1987 йил 30 августда туғилган Дилором Ботирова билан шаръий никоҳ асосида оила қуради. А.Фахриддиновнинг Д. Ботирова билан қурган шаръий никоҳи давомида 2018 йилда биринчи қизи ва 2021 йил декабрь ойида иккинчи қиз фарзанди туғилади. Оила оилабоши А.Фахриддиновнинг бир миллион етти юзминг сўм миқдоридаги пенсияси ва ўгай ўғли Садинов Элбекка тайинлаган болаликдан ногиронлик нафақаси ҳисобига кун кўради. Оиланинг ижтимоий ҳолатини ҳисобга олиб, Д.Ботирова "Аёллар дафтари"нинг учинчи босқичи доирасида руйхатга олинган. Шунингдек, оиланинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий нафақа тайинлаш учун Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Чироқчи туман бўлимига ҳужжатлари январь ойида топширилган. 

Инсон омилисиз ишлайдиган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га фуқаро томонидан берилган аризаси жавоби фуқаронинг мобиль телефон рақамига смс тарзида тайинланганлик ёки рад этилганлик тўғрисидаги хабар юборилиди.

Фуқаронинг видеомурожаатида келтирган уй-жой олиш ҳамда уй-жой қуриш масаласида ер ажратиш хусусида қилган мурожаати юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз. Туман ҳокимлиги томонидан тузилган Ишчи гуруҳ вакиллари фуқарога якка тартибда уй-жой қуриш ва сотиб олишнинг бошланғич бадали учун бошланғич тўловини ажратиш тўғрисида  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига асосан Давлат хизматлари маркази орқали онлайн тарзда ариза топшириши тушунтирилди. Шунингдек, фуқарога ер участкаси ажратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги  ПФ-6243-сонли фармонига асосан туман ҳокимларининг ер ажратиш тўғрисидаги ваколатлари бекор қилинганлиги ҳамда Вазирлар Маҳакамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан "E-IJROAUKSION" ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши тушунтирилди. 


P/S: Эт билан тирноқни ажратиб бўлмайди. Алиқул Фахриддинов ва унинг ўғиллари ўртасидаги меҳр оқибат мустаҳкам экан, нега Алиқул Фахриддинов ўғиллари яшаётган хонадонда уларнинг ардоғида иккинчи оиласи билан бирга яшамасдан турли ташкилотлар эшигини қоқиб, "- менга ер участкаси ажратиб беринглар" - деб,  мурожаат қилиб келмоқда. Фарзандлар таклифини қабул қилиб, 19 сотиҳли ер участкасининг бир бурчагидан икки-уч хона уй-жой қилиб, фарзандларига бош бўлиб, юрадиган ёшда бўлган нуроний отахоннинг қилиб юрган ишларини сиз қандай баҳолайсиз. Хулоса ўзингиздан.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR