Бу каби эзгу ишлар Чироқчи туманида ҳам кенг миқёсда ўтказилмоқда "Яшил макон" тадбири лойиҳаси кўчат экишни яхши кўрадиган, меҳнатсевар, ҳалол, бобо деҳқонлар, азму шижоатли инсонлар ғайратига янада ғайрат қўшди.
Чироқчи туманининг 3-сектор ҳудудидаги "Олмазор" маҳалласида умргузоронлик қилаётган 82 баҳорни қарши олган Қудрат ҳожи бобо Жуманов дарахт экиб боғ яратишни уларни парваришлашни одат қилган. Бугун отахоннинг хонадонида бўлган туман ИИБ бошлиғи полковник Актамали Бешимқулов ҳожи бобонинг қилаётган ишлари билан яқиндан танишиб, у билан суҳбатлашди. Чироқчи туманининг ҳар-бир ҳудуди бўйлаб кўчат экиш "Яшил йиллик" тадбири кенг миқёсда давом этмоқда. Жойларда дарахт экиб, боғ яратиш ўзгача шукуҳ билан давом эттириляпти.
Ниҳол экинг, ҳар япроғи қадар савобга эга бўлинг!