Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Янги ташкил этилаётган туманда янги тикувчилик фабрикаси тез фурсатда фаолиятини бошлайди

yangiliklar 14-апр, 11:229 441

Чироқчи тумани негизида ташкил этилаётган Кўкдала туманида "Чироқчи кластер" МЧЖ томонидан ташкил этилган "SAMO" тикувчилик фабрикасига замонавий иш унумдорлиги юқори тикув машиналари олиб келинди. 

Корхона 500 ўринга мўлжалланган. Айни кунларда корхонада ишлаш истагини билдирган тикувчилар билан меҳнат шартномасини тузиш  ишлари олиб борилмоқда. Асосан корхонада экспортбоп эркаклар, болалар ва хотин-қизлар учун кийимлар тикиш ишлари йўлга қўйилади.

– Корхонага тикув ускуналари Хитой давлатидан олиб келинди. Ҳозирда тикув ускуналарини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Энг муҳими ишчилар маҳаллий фуқаролар орасидан олинади. Тикувчи хотин-қизлар дастлаб махсус ўқув курсларини ўтади, – дейди корхона раҳбари Ойбек Қосимов. – Кейинчалик яна тикув машиналари келиши билан ишчилар сонини янада кўпайтирамиз.

Мазкур тикув фабрикаси тумандаги энг йирик корхона ҳисобланади. Корхона маҳсулотлари ички бозор ва экспортга йўналтирилади.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Июль 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR