Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Жорий йилнинг ўтган I чораги давомида Чироқчи туманида “Ташаббусли бюджет” жараёни бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

yangiliklar 29-апр, 17:049 897
Хусусан, Чироқчи туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 2021 йилдан қолган маблағ 1053000,0 минг сўм, 2021 йил ғолиб деб топилган лойиҳалар бўйича ишлар бажарилиб, иқтисод қилинган маблағдан 1682,7 минг сўм, 2022 йил маҳаллий бюджет харажатларининг 2,5 фоизи 8114689,0 минг сўм ҳамда туман маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1400000,0 минг сўм жами бўлиб 10569371,7 минг сўм маблағлар шаклланган.
Жорий йил февраль-март ойларида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” ахборот порталида 377 нафар фуқаролар томонидан ўз таклифларини қолдирган бўлиб, модерация жараёнида туман ишчи комиссияси билан биргаликда ҳар бир таклиф кўриб чиқилган ҳолда 194 та таклиф III-босқич овоз бериш жараёнига ўтказилган, 183 та таклиф такрорий, намунавий Низом талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилиб, ҳар бир фуқаро комментариясига рад этилиш сабаблари ёзиб кўрсатилди.
III-босқич овоз бериш жараёнида 62286 нафар фуқаролар қатнашиб, туман аҳолисининг (431983 нафар) 14,4 фоизини ташкил этди.
III-босқич овоз бериш жараёни якунларига кўра “Ташаббусли бюджет” ахборот портали орқали 12 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, ушбу лойиҳалар қиймати 10822000,0 минг сўмни ташкил этди.
Ушбу 12 та ғолиб деб топилган лойиҳа бўйича Манзилли дастур тайёрлаш ва Халқ депутатлари туман Кенгашига киритиш ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет” жараёнлари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳаларда белгиланган ишларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши ҳамда ўз вақтида молиялаштирилишини назорат қилиш борасида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда Бош прокуратура томонидан доимий назорат ўрнатилган.

✍️Суннатулло Аллаёров,
Чироқчи тумани ҳокимлиги ҳузуридаги молия бўлими бош иқтисодчиси.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Февраль 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728 
INTERAKTIV XIZMATLAR