Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ЧИРОҚЧИДА ЯНГИ ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ҚУРИЛАДИ

yangiliklar / murojaatlar 15-май, 21:509 706
Таъкидлаш ўринлики, Юртбошимиз ташаббуслари билан соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Давлат раҳбарининг Қашқадарё вилоятига уюштирган ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан, туман марказидан олис "Тарағай", "Лангар" ва "Қуруқсой" маҳаллаларида истиқомат қилаётган аҳолининг сифатли тиббий хизматга бўлган талабини қондириш мақсадида янгидан Оилавий шифокорлик пункти қурилиши режалаштирилган.
Бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида мутасадди раҳбарлар "Тарағай" маҳалласидаги собиқ ҚВП биноси ўрнида қурилиши режалаштирилган Оилавий шифокорлик пунктининг
лойиҳа ҳужжатлари билан танишишди.
Айни вақтда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси тизимидаги туман марказий шифохонаси, Юқумли касалликлар шифохонаси, 3 та оилавий поликлиника, 7 та Оилавий шифокорлик пункти ва 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда унинг 5 та ҳудудий филиаллари томонидан аҳолига самарали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан соҳага қаратилган эътибор ва кўрсатилган ғамхўрлик мазкур тармоқни янги босқичга кўтариш баробарида, аҳолининг тиббий хизматдан рози бўлишида ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. 

Инвестиция дастури асосида умумий қиймати 3 миллиарддан ошиқ маблағ эвазига поликлиника “Қарши конструкция дизайн” МЧЖ корхонаси лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмоқда.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR