Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида йилига 17 миллион дона тухум етиштириладиган паррандачилик фабрикаси тез орада ишга тушади

yangiliklar / murojaatlar 01-июн, 13:349 626
Чироқчи туманининг "Дўстлик диёри" маҳалласида паррандачиликка ихтисослаштирилган “Trast invest start” МЧЖ томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳа илғор технологияларга асосланган. Бу ерда паррандалар парвариши компьютерлаштирилган бўлиб, 15 минг бош товуқ қарови бор-йўғи 10 нафар ишчи билан назорат қилинади.
Лойиҳа ижроси учун 2 миллиард банк кредити ва 500 миллион сўм тадбиркор сармояси йўналтирилди. Фабрикага Самарқанддан келтириладиган тухумга кирган товуқлар олиб келиниши режалаштирилган. 
“Саноқли кунлар ичида фабрикамиз фаолиятини бошлайди. Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев  ва ИИБ бошлиғи Актамали Бешимқуловлар фабрикамизга келиб, яратилган шарт-шароитлар ва лойиҳаларимиз билан яқиндан танишди, дейди фабрика  раҳбари Тўлқин Холмуродов . Корхонамизнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 17 миллион донадан кўпроқ тухум етиштиришга мўлжалланган. Унинг ярмидан ортиғи ташқи бозорга сотилади. Бу 500 минг АҚШ долларидан кўпроқ экспорт амалиёти деганидир", - дейди фабрика раҳбари.
Айни пайтда мутасаддилар 3 та қўшимча ҳар бирига 15 минг дона парранда жойлаштириладиган товуқхоналарни қуриш ишларини ҳамда паррандалар озуқасини корхонанинг ўзида тайёрлаш, шунингдек, инкубация цехини барпо этиш устида иш олиб боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР