Тумандаги учинчи сектор кесимида ўтказилган беллашувларда ҳудуддаги 12 жамоалар ўзаро куч синашдилар.
Якуний натижаларга кўра, “ОЛМАЗОР” маҳалласининг волейболчилари шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллашди.
“СОҲИЛ” ва “ЧИЛЖИВУТ” маҳаллалари жамоаларига иккинчи ҳамда учинчи ўринлар насиб этди.
Ғолиб ва совриндор жамоаларга туман ИИБ бошлиғи полковник Актамали Бешимқулов томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Бу ҳақда 3-сектор раҳбари ёрдамчиси Абдуғани Хуррамов маълум қилди.