Бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туманининг "Хумо" маҳалласида ёшларга миллий кураш сирларини пухта ўргатиб келаётган 83 ёшни қаршилаган қуввати ва шижоати ўзига сиғмас Абдурашид полвон Мирзаевнинг кураш кулубида бўлди.
Туман ҳокими фахрий полвон билан суҳбатлашиб, 14 карра Ўзбекистон ва 2 карра Жаҳон чемпиони Абдурашид полвон Мирзаевнинг босиб ўтган ҳаёт йўларини ўзида мужассам этган уй музейини куздан кечирди.
Фахрий полвон ва туман раҳбари ўртасда бўлган суҳбат давомида туман ҳокими Нодир Эркаев кўплаб Ўзбекистон ва Жаҳон чемпионларини тарбиялаган устазода полвон Абдурашид Мирзаевнинг кураш кулубини капитал таъмирлаш хусусида соҳа раҳбарларига кўрсатмалар берди. Янгиликдан хурсанд бўлган Абдурашид полвон Мирзаев муаллифлигидаги "Кекса қалбни чўғлаган қарор" номли китобини туман ҳокимига совға қилди.