Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

​​“Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори”да нарх-наво барқарор

yangiliklar / murojaatlar 04-июн, 18:499 461
Юртимиз бозорларида озиқ-овқат ва мева сабзавот маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олиш муҳим вазифа саналади. Шу боис, бозорлардаги нарх-наволар тегишли идоралар масъуллари томонидан ўрганилиб келинмоқда.

Бугун вилоят прокурорининг ўринбосари Отабек Қўлдошов Чироқчи туманига ташриф буюрди. Вилоят прокурори ўринбосари О.Қўлдошов туманга уюштирган ташрифи давомида туман прокурори Баҳодир Худойқулов ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими бошлиғи Баҳриддин Нарзуллаевлар ҳамрохлигида “Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори” МЧЖ ва савдо комплексларида озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наволарини ўрганди.  

Ўрганишлар жараёнида бозордаги нарх-наво, озиқ-овқат заҳираси ҳамда бозор ҳудудида санитария қоидаларига амал қилиниши ҳолатларига эътибор қаратилди. Вилоят прокурори ўринбосари ташрифи давомида қолипли нон ишлаб чиқарувчи цеҳлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. 

Вилоят прокурори ўринбосари О.Қўлдошовнинг тадбиркорлар билан бўлган суҳбати давомида тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларига ечим топиш ва фаолиятини янада ривожлантириш хусусида туман прокурори Баҳодир Худойқулов ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими бошлиғи Баҳриддин Нарзуллаевларга тегишли кўрсатма ва ўзининг тавсияларини берди.



O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR