Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Муаммолар ва уларнинг ечими маҳаллаларда муҳокама этилди

yangiliklar / murojaatlar 02-июн, 13:009 657

Бугун Чироқчи тумани ҳокими  Нодир Эркаев ҳамда бир қатор соҳа мутасаддилари "Янгиобод" маҳалласидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқаролар муаммоларини ўрганишди.


Туман ҳокими кўп қаватли аҳоли тураржой манзилидаги бугунги ҳолат, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини масъуллар билан муҳокама қилди. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглади.

Ўрганиш жараёнида кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, йўлакларни бетонлаш, ёритиш устунлари ва чироқларини таъмирлаш белгиланди.

Шунингдек, кўп қаватли уйлар атрофидаги бўш ерларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш учун масъулларга кўрсатмалар берилди. Маҳаллардаги ўрганишлар давомида кўп қаватли уйларга олиб кирувчи ички йўлларини таъмирлаш белгиланди.


O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Октябрь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR