Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА!

murojaatlar 14-июл, 14:309 893
Яқинда Қашқадарё телеканалида эфирга узатилган "Бир мурожаат изидан" кўрсатувида Чироқчи тумани "Қуруқсой" маҳалласида истиқомат қилаётган Муҳаббат Муминованинг турмуш шароити ва уни қийнаётган муаммолар ҳақида сўз боради.

1955 йил 22 май куни Чироқчи тумани "Қуруқсой" маҳалласида туғилган фуқаро Муҳаббат Муминовага ўтган йиллар давомида қандай моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, 2020 йилда фуқарога  уч маротаба бир марталик моддий ёрдам пуллари етказиб берилган, аниқроқ айтадиган бўлсак, 1 500000 сўм, 1 000000 сўм ҳамда 900000 сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам пуларини М.Муминова қабул қилиб олган. Шунингдек, фуқаро М.Муминовага 2020 йилнинг ўзида саккиз маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган. Шунингдек 2 бош майда шоҳли моллар (қўй) берилиб, фуқаро "Темир дафтар" рўйхатидан чиқарилган. Бундан ташқари 2021 йилнинг октябр ойидан бошлаб, моддий ёрдам нафақасини олиб келмоқда. 

Фуқаро М.Муминова 2017 йилда Мурувват уйига жойлаштирилади. Аммо у ердаги шарт-шароитлар ва имкониятларни тўғри қабул қилмаган М.Муминова ш
у йилнинг ўзида ўзидан 3-4 ёшлар катта Қодиров исимли Шаҳрисабз тумани фуқаросига шаръий никоҳ асосида турмушга чиқади ва "Қурқуқсой" маҳалласидаги ҳашар йўли билан қурилган 2 хонали времиянка уйда яшаб келмоқда. Бугунги кунда фуқаро М.Муминова 500 000 ва турмуш ўртоғи 700 000 сўм миқдорида пенсия олиб кун кечиришмоқда. 2022 йилнинг апрель ойида М.Муминованинг мурожаатига асосан "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан бир миллион сўм миқдоридаги моддий ёрдам пули етказиб берилган. Бундан ташқари маҳаллада ҳомийлар кўмагида фуқаронинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи ҳам қондириб келинмоқда.
Дарҳақиқат, фуқаро М.Муминованинг яшаш хонадони таъмирга муҳтож. Ўтган йиллар давомида маҳалла фуқаролари жонбозлик кўрсатиб фуқаронинг уйини таъмирлаб беришга бир неча бор қўл ўришган. афсуски, М.Муминова маҳалладошларининг ёрдамини рад этганча уларни турли сўзлар билан ҳовлисидан қувиб солган. Инсон қадри улуғланаётган юртимизда М.Муминова каби якка-ёлғиз инсонларга ёрдам кўрсатиш уларни мушкулини осон қилиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Бинобарин, М.Муминованинг таъмирга муҳтож хонадонини таъмирлаш ва фуқарога қулаш яшаш шароитини яратиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан қурилиш материаллари етказиб берилди ва ҳовлиси тартибга келтирилиб ҳашар йўли орқали таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР