Бугун Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев инвестиция дастури асосида қурилаётган қурилиш объектларида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Даставвал, туман ҳокими туманнинг "Обод" маҳалласида 5 миллиард 150 миллион сўм маблағ эвазига янгидан бунёд этилаётган 31-сонли умумтаълим мактабининг 300 ўринли замонавий ўқув биносида амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб, қурилиш ташкилоти масъулларига қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажарилиши хусусида ўзининг тавсияларини берди.

Шундан сўнг туман раҳбари "Янгиқурилиш" маҳалласида 3 миллиард 660 миллион сўм маблағ эвазига 120 ўринли янгидан қурилаётган 10-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда "Янгидам" маҳалласида 4 миллиард 150 миллион сўм маблағ эвазига 150 ўринли янгидан қурилаётган 11-сонли Мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан ҳам яқиндан танишди.
Туманнинг “Янгиобод” ва "Чоштепа" маҳаллаларини боғловчи 4Н282 Чироқчи айланма йўлида саломатлик йўлаклари қуриш ишлари давом этмоқда. Мазкур объектга инвестиция дастури асосида 3,289 млрд. сўм маблағ ажратилиб, сайилгоҳ, пиёдалар йўлаги, велойўлак, "Work out" майдончаси ҳамда кўча чироқлари қуриш ишларини, "Grand Ellado" МЖЧ томонидан олиб борилмоқда.
Туман ҳокими Нодир Эркаев бугун туманда инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан билан яқиндан танишиб, қурилиш ташкилоти масъулларига қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажарилиши хусусида ўзининг тавсияларини берди.