Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчида яна битта тикувчилик фабрикаси иш бошлади

yangiliklar 16-июл, 14:449 1 547
Чироқчи тумани марказидан олис "Қалқама" маҳалласида “Зарафшон текстиль” тикувчилик фабрикасига Хитой давлатидан умумий қиймати 70 минг доллар бўлган сўнгги русмдаги тикув машиналари ҳамда бошқа зарур жиҳозлар келтириб ўрнатилди.

Янги корхонага “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 120 нафар хотин-қиз ишга қабул қилинди. Улар  танлов асосида тикувчилик сирларини ўқув марказларида ўрганишди ҳамда малакали ходимларга айланишди. Эндиликда улар ўз меҳнатлари билан оилаларнинг моддий фаровонлигини таъминлаш, турмуш даражасини ошириш имконига эга бўладилар.

Янги фабрикада турли ўлчам ва кўринишдаги кийим-кечаклар тикилади. Фабрикада тикилган кийим кечакларни нафақат ички бозорга етказиш, балки чет давлатларга ҳам экспорт қилиш кўзда тутилган.

Маҳалладаги бўш турган таъмирталаб бинони таъмирлашга тадбиркор томонидан 150 миллион сўм маблағ сарфланиб, янги тикувчилик фабрикаси сифатида фойдаланишга топширилди. Йилига 30 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. 

Тикувчилик фабрикасининг очилиш маросимида иштирок этган Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев Президентимиз бошчилигида юртимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, "Ишбилармон кишига эмин-эркин ишлаши учун шароит яратиб берилса, унинг фаолияти кенгайиб бораверади. Сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорларга ана шундай шароит билан бирга, кенг имкониятлар, соҳа ривожи учун катта шароитлар яратилмоқда. Натижада “тадбиркор бўламан”, деган инсонлар сони ортиб, улар орасида хотин-қизлар, ёшлар сафи ҳам тобора кенгайиб бораётганлигини таъкидлади."
Цехда яратилган шарт-шароитлар барчага манзур бўлмоқда. 2 махал иссиқ овқат, дам олиш хонаси меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Тикувчилик фабрикасида иш бошлаган Мафтуна Жуманова “... қишлоғимизда менга ўхшаган тикувчилик касбига қизиққан тенгдошларим жудаям кўп, ушбу тикувчилик фабрикасининг ишга туширилиши орзуларимиз ушалишига ёрдам берди. Бу ерда биз болалар ва катталар кийимини зўр иштиёқ билан тикмоқдамиз. Биз тиккан кийимларни уларнинг устида кўрсам касбимга бўлган иштиёқим янада ошиб бормоқда...”дейди.Фабрикада фаолият юритаётган опа сингилларимизга меҳнат қилишдан асло толманг деб қоламиз.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR