Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ СИФАТЛИ ВА БЕЛГИЛАНГАН ВАҚТДА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

yangiliklar 19-июл, 22:479 724
Чироқчи туманида жорий 2022 йил давомида "Обод қишлоқ" Давлат дастури, инвестиция ва ташаббусли бюджет дастурлар доирасида қурилиш ишларини белгиланган вақтда сифатли қилиб, топширилиши режалаштирилган.
Жорий йилда "Обод қишлоқ" Давлат дастури доирасида туманнинг 2 маҳалла фуқаролар йиғинида 22 миллиард сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётган бўлса, инвестиция дастури доирасида 11 та лойиҳалар учун 39 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Шунингдек, ташаббусли бюджет дастури доирасида эса 11 миллиард сўмлик 12 та лойиҳалар амалагa оширилиши белгиланган.
Бугун туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев раҳбарлигида тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Бойқобил Норқобилов ҳамда қурилиш ташкилотлари раҳбарлари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди. 
Йиғилишда Мустақиллик байрами арафасида ва йил сўнгига қадар ишга фойдаланишга топширилиши режалаштирилган қурилиш объектларини белгиланган вақтда сифатли қилиб фойдаланишга топширилиши хусусида сўз борди.
O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR