Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан эҳтиёжманд оилага янги уй қуриб берилмоқда

yangiliklar / murojaatlar 03-авг, 19:439 946
Халқимизнинг эзгу қадриятлари кўплаб ўксик қалбларга шодумонлик улашмоқда. Чироқчи туманининг "Ғаллачи" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Самариддин Салаев ташаббуси билан маҳаллада боқувчисини йўқотган оилага хайр-саҳоват маблағлари ва ҳашар йўли билан янги уй қуриб берилмоқда.
Ҳоким ёрдамчисига кўра, маҳаллада ўтказилган хатлов давомида аниқланган, боқувчисини йўқотган оилани ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлаш учун хайр-саҳоват маблағлари ва ҳашар йўли орқали уй қуриб бериш фикри пайдо бўлган.

Табиийки, мазкур ташаббус маҳаллада яшовчи саҳоватли инсонлар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди ва барча қулайликларни ўзида мужассам этган уй лойиҳаси тайёрланди. Айни кунларда хайр-саҳоват маблағлари ва ҳашар йўли орқали уй қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

– Турмушим ўхшамади 2 нафар норасидам билан ота уйга қайтдик, – дейди Дилноза Ботирова. – Укамнинг уйида яшардик.  Қўлимиз “юпқалик” қилиб, алоҳида уй-жой сололмай келаётган эдик. Яратганга шукр, шу манзилдан бизга ҳам уй насиб қилди. Бунинг учун ташаббускорларга, раҳбарларимизга катта раҳмат.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR