Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани ҳокими Н.Эркаев "Қурувчилар куни" муносабати билан соҳа ходимларини байрам билан табриклади

yangiliklar 14-авг, 09:239 401
Сўнгги йилларда Чироқчи тумани бунёдкорлик ва қурилиш майдонига айланди. Ҳар қадамда қад кўтараётган бинолар, иншоотлар, айниқса замонаий кўриниш касб этаётган кўп қаватли уйлар фикримизнинг ёрқин исботидир.
Зеро, бу кўп қаватли уйлар аҳолининг уй-жой билан боғлиқ муаммоларини ижобий ҳал этишда муҳим ўрин тутмоқда. Қолаверса, қурилиш-бунёдкорлик ишларида минглаб тумандошларимизнинг бандлиги таъминланган.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович бошчилигида, юртимиздаги улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу эса ўз навбатида бизни улуғвор мақсадлар сари дадил етаклаб, юртимизнинг қурилиш соҳасида мисли кўрилмаган ўзгаришларни амалга оширишимизга туртки бўлмоқда. 

Президентимизнинг 2017 йил 7 августдаги ПФ-5136-сонли фармони билан август ойининг иккинчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” деб эълон қилинган.

Бугунги кунда шаҳарлар ва туманлар аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, уларни замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида ривожлантириш ҳамда аҳолининг уй-жой ва ижтимоий–маиший шароитини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимиз улкан қурилиш-бунёдкорлик майдонига айланди.

Шу билан бирга соҳадаги асосий омил-малакали мутахассислар меҳнати ва уларни муносиб қадрлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Азиз бунёдкор қурувчилар!
Сизларни, Сизлар орқали барча қурувчиларини касб байрамингиз билан самимий табриклайман.
Касб байрамингиз муборак бўлсин!

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR