Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Туман ҳокими Қалқамада сайёр қабул ўтказди

yangiliklar / murojaatlar 19-авг, 20:519 535
Аҳоли мурожаатларини тинглаш, фуқаролар томонидан  билдирилаётган турли масалалаларга жавоб топиш, амалий кўмак, ҳуқуқий маслаҳат бериш,  ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда юзма-юз мулоқотлар самара бермоқда. 
Чироқчи тумани ҳокими, биринчи сектор раҳбари Нодир Эркаевнинг бу галги сайёр қабули "Қалқама" маҳалласида "Қалқама", "Чамбил" ва "Қўрғонтепа" маҳаллалари аҳолиси иштирокида ўтказилди.    
Ҳаёт давом этар экан, инсон  яхши  яшашга интилади. Ўз олдига қўйган  режа ва мақсадларни амалга оширишга ҳаракат қилади. Бу борада   юзага келган муаммоларга  қонуний ечим аҳтариши ҳам табиий. Туман раҳбарининг қабулида ана шу  жиҳатлар яна бир карра намоён бўлди. Аслида кутилган натижа одамларнинг   узоғини яқин, оғирини енгил қилиш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Ҳикоят Муминова “Аёллар дафтари”да туради. Моддий қийинчилик туфайли уйини таъмирлашга имкони йўқ. Унинг шу масаладаги мурожаати ижобий ечим топди: эртагаёқ ишчи гуруҳ хонадонга бориб, ҳисоб-китоб ишларига киришади. Мухайё Яхшибоеванинг 4 нафар фарзандларига мактаб формаси ва уст-бошлар олиб бериладиган бўлди. Боқувчиси йўқ, ишсиз Сожида Қиёмова шу куннинг ўзида орастабону сифатида мактабга ишга жойлашди.
Сайёр қабулда шу каби ишга жойлашиш, тиббий ёрдам олиш, моддий кўмак, ободонлаштириш, коммунал хизмат кўрсатишни яхшилаш, кредит ажратиш, солиқ имтиёзларини қўллаш, ҳақ ундиришга оид муаммолар билдирилди. Уни  ўз вақтида тезкорлик билан ҳал этиш бўйича,  масъуллар иштирокида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR