Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Бешчашмада келгуси йил ғалла ҳосили учун ҳозирлик бошланди

yangiliklar 20-авг, 19:509 275
Ғалла ўзбек ҳалқининг ризқ-рўзи. Шу боис ҳар йили уни етиштириш ва парваришлаш жараёнига алоҳида ҳозирлик кўрилади. 
Бугун куннинг иккинчи ярмида туманнинг Бешчашма ҳудудидаги "Бобоев Шербек Байрамалиевич" фермер хўжалигида 2023 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экишга ер тайёрлаш,  экиш ишларини уюшқоқлик билан ва сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган амалий кўргазмали семинар ўтказилди. 
Семинарда туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида агрофирмалар бошлиқлари, соҳа мутасаддилари ҳамда ғаллачилик йўналишидаги ҳудуддаги барча фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.
Унда бошоқли дон экишга тайёргарлик кўриш, навлар бўйича жойлаштириш, дон экиш агрегатларини таъмирлаш, экиш учун ер тайёрлаш, ғалла экиш мавсумини уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш, уруғлик дон тайёрлаш, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга ошириш ишлари муҳокама қилинди.
Келгуси йил ҳосили учун биргина Бешчашма ҳудудида 500 гектар очиқ ер майдонига ғалла уруғи экилиши режалаштирилган. 
Тадбирда  иштирок этганлар дуога қўл очиб, келгуси йил ғалла ҳосилига барака тиладилар.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР