Чироқчи тумани халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов бугун туманнинг "Дурсун" маҳалласидаги 17-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида мактабдаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилди.
Бугунги кунда мактабда 792 нафар болалар таълим-тарбия олишмоқда мактабнинг қуввати эса 420 ўринли, дарс соатлар икки сменада ташкил этилади. Икки сменада ташкил этиладиган дарс соатлари куз-қиш мавсумида ўқувчиларнинг мактабга келиб кетишида бироз қийинчиликларни юзага келтиради.
Учршувда халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов икки қаватли мактабдаги бўш турган мавжуд хоналарни ўқув хоналарига айлантириш натижасида қўшимча 10 та сифхона ташкил этиш имконияти борлиги ва ушбу синфхоналарни жиҳозлаш ишлари янги ўқув йили бошлангунигача якунланишини маълум қилди.
Шунингдек, мактабда малакали педагог кадрлар етишмовчилиги ҳам муҳокама этилиб, 4 нафар хорижий фан ўқитувчилари мактабга жалб этилиши ҳам очиқланди. Юқоридаги мавжуд муаммолар ўз ечимини топиши билан мактабда ўқувчилар бир сменада таълим-тарбия олишади.