Якшанба дам олиш куни бўлишига қарамай туман ҳокими бир гуруҳ фуқаролар билан учрашди. Туман ҳокими Нодир Эркаевга қўнғироқ қилиб, туманда "Шахмат клуби" ташкил этишда амалий ёрдам сўраган бир гуруҳ спортнинг шахмат тури ишқибозлари бугун туман раҳбари билан учрашди.
Ноанъанавий тарзда ўтган учрашувда шахмат ишқибозлари туманда "Шахмат клуби" ташкил этиш, 7 ёшдан70 ёшгача бўлган шахматчиларни бир мақсад ва бир манзилга жам қиладиган марказ ташкил қилиш орқали туманда шахмат спорт турини ривожлантиришни мақсад қилишганлигини туман ҳокими Нодир Эркаевга маълум қилишди.
Ушбу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлашини билдирган туман раҳбари шахмат ишқибозлари билан "Шахмат клуби" ташкил этиладиган объектни бориб кўрди ва уларга шахмат билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб беришини таъкидлади.
Шунингдек, туман ҳокими Нодир Эркаев ташаббуси билан спортнинг шахмат тури бўйича 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган шахмат ихлосмадлари ўртасида "Ҳоким Кубоги" мусобақаси ўтказилишини маълум қилди.