Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев томонидан фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил этилиб, уларни қийнаб келаётган масалалар ўрганилмоқда.
Куни кеча бўлиб ўтган фуқаролар қабулида туманнинг "Зарбдор" маҳалласида истиқомат қилаётган 1930 йилда туғилган Норой момо Бойқобилованинг ётиб қолганлиги ва ногиронлик аравачасига муҳтожлиги борлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган эди.
Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида туман ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Гулчирой Соатова, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Эркин Арзиев раҳбарлигида тиббиёт ходимлари Норой момо Бойқобилованинг хонадонида бўлишди.
Туман ҳокими ва фариштали онахон ўртасида бўлган суҳбат бир пиёла чой устида кечди. Шундан сўнг нуроний онахонни уйлантирган муммолар ҳақида сўз борди. Туман раҳбари билан бўлган учрашув давомида ётиб қолган Норой момога ногиронлик аравачаси топширилди ва тиббий ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, Норой момо Бойқобилованинг фарзандлари ва қўшниси ўртасида юзага келган ер ва йўл масаласидаги тушунмовчиликларга ҳам ойдинлик киритилди.