2022 йилнинг 19 август куни Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташаббуси билан “Фуқаролик жамияти институтлари – ислоҳотлар ташаббускори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан эълон қилинган давлат ижтимоий буюртмаси ва давлат гранти 1- ва 2-танловлари вилоят ғолибларига сертификатлар тантанали тақдим этилди.Мазкур грант лойиҳалари амалиётда маҳаллаларда аҳолининг долзарб муаммолари ечимига кўмаклашиш бўйича маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро органлари ҳамда ННТ ўртасида ижтимоий шерикликни ўрнатади. “Аёллар”, “Ёшлар, “Темир”, “Меҳр” дафтарларига киритилган ва бошқа эҳтиёжманд шахсларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилади. I- ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон фарзанди бор оилаларга тиббий, психологик, ҳуқуқий, моддий, маънавий ёрдам ва инклюзив таълим каби ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
Хусусан, Чироқчи тумани “Чоштепа” МФЙ томонидан тақдим этилган “Маҳаллада ижтимоий муҳофазага муҳтож хотин-қизларнинг бандлигини ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш” мавзусидаги лойиҳаси бюджети 90 млн сўмни ташкил этади. Лойиҳага асосан ушбу маҳалладаги боқувчиси бўлмаган ва ногирон 60 та хотин-қизларнинг тикувчилик бўйича кўникмалари шакллантирилади ва уларга белгиланган тартибда сертификатлар берилади, улар орасидан тикувчилик қобилияти юқори бўлган 8 та хотин-қизларга тикув машиналари беминнат ҳадя этилади ва уларнинг кафолатли бандлиги таъминланади. Шунингдек, мазкур маҳаллада маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш орқали ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга кўмаклашилади.
Тадбир сўнгида жамиятда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратининг хилма-хил шакл ва механизмларини амалиётга жорий этиш, ҳудудларда жамоат фонди грантлари тарғиботи бўйича учрашувлар ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.