Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчида бешта ташаббус доирасида спорт мусобақаси ўтказилди

yangiliklar 16-сен, 17:149 407
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш мақсадида илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ёшлар ўртасида спортнинг волейбол, югуриш, мини футбол ҳамда шашка-шахмат турларидан мусобақалар ташкил этилди.
-Ёшларни спортга кенг жалб этишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мусобақадан кўзланган мақсад ҳам ёшларни спортга бўлган қизиқишини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга ҳисса қўшишдир, – дейди Чироқчи тумани Спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Собир Бобоқулов. - Мамлакатимизда Юртбошимиз  раҳнамолигида ёшларни соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақаларда 200 дан ортиқ ёшлар ўзаро беллашишди.

O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Апрель 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR