- Давлатимизнинг эътибори ва туманимиз раҳбарларининг ғамхўрлигидан яшашга бўлган умидим, давлатимга, яхши инсонларга ишончим ортди, - дейди Сожида Холбоева. Уй-жойимизни таъмирлаб беришди энди, хотиржам яшай оламан. Қийналиб яшаётган мен каби аёллар ҳолидан хабар олиб, уларнинг мушкулини осон қилаётган инсонларга, мана шундай хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга раҳмат.
Кейинги йилларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби Чироқчи туманида ҳам кам таъминланган, жисмоний имконияти чекланган опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган тақдир йўлларида ўз ўрнини топишга қийналаётган ва имконияти чекланган юртдошларимизга манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Чироқчида уй-жойини таъмирлашга имкони бўлмай, ёзнинг иссиғида сояга, қишнинг қорли-қировли кунларида эса шинам бошпанага муҳтож бўлган ва борига шукр қилиб яшаб келаётган хотин-изларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.





Албатта, бундай хайрли ишлар мазкур хонадон соҳиблари дилида эзгулик чироғини янада равшан этиб, унинг ёғдуси яна бир қатор юмушларга туртки беради. Зеро, эзгуликнинг жавоби ҳам эзгуликдир.